Хоразм вилоятининг баъзи туманлари ва шаҳарларида 22 февраль куни электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» компанияси маълум қилди.
Хабар беришларича, Тахиатош иссиқлик электр станциясининг 7-энергия блокида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли баъзи туманлар ва шаҳарлар кун давомида электр таъминотидан узилади.
Қайд этишларича, ИЭСдаги таъмирлаш ишлари 22 февраль куни соат 23:55 гача давом этади.
Маълумот учун, Тахиатош ИЭС Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган бўлиб, Қорақалпоғистон ва Хоразмни электр энергияси билан таъминловчи асосий манбалардан биридир.
Изоҳ (0)