Россиянинг Краснодар шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида 18 февраль куни Ўзбекистон фуқароси М.А. баландликдан йиқилиб тушиб вафот этган.
Шунингдек, 19 февраль куни Россиянинг Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бошқа бир ўзбекистонлик — Ш.Ж. ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, мазкур фожиали вазиятлар Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.
«Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси билан бирга марҳумларнинг жасадларини Ватанга юбориш билан боғлиқ масалалар ҳал қилинмоқда», — дейилади ТИВ ахборотида.
Изоҳ (0)