ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари йирик миқдордаги чет эл валютасинининг Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилишининг олдини олди, дея хабар бермоқда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 9 февраль куни Қува туманининг чегараолди қисмида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Қирғизистонга олиб чиқишга уринилган жами 499 366 доллар тўхтатиб қолинган.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ДХХ Чегара қўшинлари ахборотида.
Изоҳ (0)