• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳрисабз тумани ҳокимлигидаги юрист ва фуқаро муштлашуви: Бу иш аллақачон судда кўрилган, бироқ фуқаро судга суд ўтиб бўлгач чақирилган, у ҳатто қарордан бехабар

    Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги вакили фуқарога қўполлик қилаётгани акс этган видеоёзув тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Сарвар Примов баёнот берди. Баёнотда таъкидланишича, видеода акс этган воқеа 2020 йил февралида эмас, балки 2018 йил ноябрь ойида юз берган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда ҳокимият вакили келган фуқарони тепиб, зўравонлик қилди

    Видеолавҳада берилган изоҳда ҳокимликка адолат сўраб келган фуқаро Шуҳрат Абдуллаевни фермер деб нотўғри изоҳ беряпти. Аслида, фуқаро Шуҳрат Абдуллаев фермерлик фаолияти билан шуғулланмаган ва Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари марказида фермер сифатида ҳисобда турмайди. У амалдаги қонунларимизга хилоф равишда Шаҳрисабз «Пилла» АЖга қарашли Шаҳрисабз тумани Авазмалик қишлоғидаги тут плантациясида ноқонуний уй-жой қурилишини амалга оширган.

    Шаҳрисабз туман архитектура ва қурилиш бошқармаси мутасадди бўлимлар билан ҳамкорликда фуқаро Шуҳрат Абдуллаевнинг юқоридаги ноқонуний ҳаракатини ўрганиб чиқиб, Шаҳрисабз тумани ҳокимлигига 2018 йил 24 ноябрь куни тақдимнома киритган, фуқаро Шуҳрат Абдуллаевга ушбу ноқонуний қурилишни ўз кучи билан бузиб олиш ҳақида 2018 йил 25 ноябрь куни огоҳлантириш хати берган.

    Юқоридаги огоҳлантиришдан қаноатланмаган ҳамда ноқонуний қурилишни бузишдан бўйин товлаган фуқаро Шуҳрат Абдуллаев 2018 йил ноябрь ойининг охирида Шаҳрисабз туман ҳокимлигига келиб, жанжал кўтарган ҳамда туман ҳокимлиги юристини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, тортишиб қолган.

    Сарвар Примов, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Видеоёзувдаги ҳолат ва туман ҳокимлиги баёноти юзасидан «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган фуқаро Шуҳрат Абдуллаевнинг таъкидлашича, видеода акс этган зиддият 2018 йил 6 декабрь куни юз берган. У қаровсиз ётган чиқиндихонани тозалаб, ўзбошимчалик билан уй қуриб олганини ҳам тасдиқлади.

    Шуҳрат Абдуллаев собиқ чиқиндихона ўрнидаги ерни тозалаб қурган уйи.

    Шуҳрат Абдуллаев собиқ чиқиндихона ўрнидаги ерни тозалаб қурган уйи.

    «Оилада саккиз ўғилмиз, шарт-шароитимиз жуда оғир эди. Шу боис чиқиндихона бўлса-да, тозалаб, икки хонали уй қургандим. Ҳокимликка ёрдам сўраб боргандим — Президент томонидан эълон қилинган акция доирасида уйимни ҳужжатлаштириб олмоқчи эдим. Аммо ҳокимлик юристи менга қўпол муомалада бўлиб, ‘бир ойда уйни ташлаб, чиқиб кет’ деди», — дейди у.

    У юристнинг олдидан чиқиб кетаётганида, тегишли ташкилотларга мурожаат қилишини айтган. Шундан сўнг видеодаги жанжал бошланган. «Юрист: ‘Борган жойингга бор’, деди. Мен эса у ҳамманинг ишини битириб бераётганини, демак, қандайдир манфаати борлигини айтиб эшикдан чиқаётганимда, ортимдан келиб, ‘мени сўкдинғ дея ура бошлади», — деди фуқаро.

    Шундан сўнг у ҳам юристга сўкиниб, қаршилик кўрсатган. Ушбу жараён фуқаронинг укаси Тоир Абдуллаев томонидан видеога олинган — бу иши учун ҳокимлик вакиллари уни кўпчилик бўлиб қувлаган. «Кўпчилик бўлиб қувлашди. Юрист ҳокимлик қоровулларига укамни ушлашни буюрди. Ҳамма укамни қувди», — дея қўшимча қилди фуқаро.

    Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Сарвар Примовнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, мазкур воқеа аллақачон судда кўриб чиқилган ва айбдорларга тегишли тартибда жазо тайинланган. Бироқ ҳокимлик вакили суд қарорини тақдим этмади. Фуқаро Шуҳрат Абдуллаевнинг қўшимча қилишича, унга суд чақирув хати суд ўтиб бўлганидан сўнг келган.

    «Судни ҳам шу юристнинг ўзи ёпган. Чунки менга чақирув қоғози суд ўтгач келди. Суд қандай қарор чиқарганидан хабарим йўқ», — деди Шуҳрат Абдуллаев. Фуқаро ҳамон ўша — собиқ чиқиндихона ўрнида қурган икки хонали уйида яшаяпти, уни ҳужжатлаштириш ишлари эса ҳали ҳам битмаган. Туман ҳокимлиги юристи Фарҳод Ғаниев ҳам ўз ишида давом этмоқда.

    20.02.2020, 18:10   Изоҳ (0)   33702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар таққосланди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

    20.02.2020, 17:41

    Андижонда ўқувчи қизни поезд уриб кетганди. Унга «ўша куниёқ шифохонадан уйига жавоб берилгани» ҳақидаги прокуратура хабари ёлғон бўлиб чиқди

    20.02.2020, 17:27

    Қўқондаги чойхонада юз берган отишма тафсилотлари маълум қилинди

    20.02.2020, 16:41

    Ўзбекистонда энг арзон гўшт қайси бозорларда сотилаётгани маълум қилинди

    20.02.2020, 15:50

    Jaguar Land Rover коронавирус туфайли автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

    20.02.2020, 15:21

    Навоий эркин иқтисодий зонасига 2023 йилгача инглиз ҳуқуқи жорий этилади

    20.02.2020, 15:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.