Хитойда авж олган коронавирус эпидемияси Буюк Британиянинг Jaguar Land Rover компанияси иш фаолиятини тўхтатишига сабаб бўлмоқда, деб ёзади Motor.
Компания омборхоналарида Хитойда ишлаб чиқариладиган авто эҳтиёт қисмлар тугаб қолмоқда.
Ҳозирда мавжуд эҳтиёт қисмлар шу ва кейинги ҳафтага етади.
Агар март ойига қадар эҳтиёт қисмлар етказиб бериш қайта тикланмаса, компаниянинг Англиядаги ҳар йили 400 000 та автомобиль ишлаб чиқарадиган учта заводи ишини тўхтатишга тўғри келади.
Аввалроқ коронавирус бутун дунёда 5 миллиондан ортиқ компаниялар фаолиятига таъсир кўрсатгани ҳақида хабар берилган эди. Ар-Риёдда G20 давлатлари коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)