• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитойдан келган ўзбекистонликлар «Бўстон» санаториясидаги 14 кунлик карантин ҳақида сўзлаб берди

    «Бўстон» санаториясида 18 февраль куни коронавирус карантини якунланиб, Хитойдан келган 294 нафар фуқаро уйларига кузатилгани хабар берилган эди. Таҳлил натижаларида бирор фуқарода коронавирус инфекцияси йўқлигини аниқланган.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Турли мақсадларда Хитойда сафарда бўлган жами 584 нафар фуқаро жорий йилнинг 4—6 февраль кунлари учта чартер рейс орқали мамлакатга олиб келинганди. Уларнинг 459 нафари эркак ва 125 нафари хотин-қизлардир.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Бугун, 19 февраль куни, ушбу даволаш муассасасига жойлаштирилган яна 84 нафар фуқаро карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйига кузатилди. Уларнинг ҳам бирортасида коронавирус инфекцияси аниқланмади.

    Кузатиш маросимида иштирок этган «Xabar.uz» мухбири карантин муддатидан чиққан фуқаролар билан суҳбатда бўлди.
    Икки ҳафта айтишгагина осон, Хитойда ўғлим Ҳожиакбар ва келиним Рушона таҳсил олади. Ваҳимали гаплар, албатта, одамнинг ҳаловатини ўғирлайди. Кеча-ю кундуз ташхислари яхши чиқсин, дея ният қилиб ўтирдик. Мана бугун болаларимни соғ-саломат бағримга босаётганимдан жуда бахтиёрман. Улар мен учун қайтадан туғилган кун бугун.

    Назира Ғуломова

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»
    Албатта, бутун дунё бу эпидемия ҳақида тўхтовсиз бонг ураётган бир пайтда фарзандинг ҳам ўша ерда эканлиги она сифатида қалбингизни безовта қилади. Ўғлимга, аввало, шифокор сифатида ўзини қандай ҳимоялаш кераклиги бўйича тавсиялар бердим. Ўзбекистонга қайтгач, яна нималарга эътибор бериш кераклигини тез-тез эслатиб, ўзини қандай ҳис қилаётганини суриштириб турдим. Айтмоқчиманки, ҳеч қандай касаллик бесабаб тарқалмайди. Ҳар бир инсон, аввало, болаликдан тиббий маданиятини шакллантириб бориши лозим. Оддийгина гигиеник қоидаларга риоя қилиш — бемор ҳолида жамоат жойларида ниқобсиз юрмаслик, қўлни совунлаб ювиш аслида одамдан кўп меҳнат талаб қилмайди. Озгина қунт ва ҳафсала керак.

    Ҳилола Рустамова, онколог шифокор

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Хитойда яшаётган, бош олиб кетишга бошқа бошпанаси бўлмаган хитойликларнинг ўзлари бу мусибатни қандай кутиб олишганига ҳам тўхтаб ўтилди.

    Бўлғуси журналист сифатида ва у ёқдаги вазият билан бу ердаги вазиятни таққослаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Хитойда яшаётганлар бизнинг юртдошларимиздек ваҳимага ёки тушкунликка тушиб қолишгани йўқ. Мен яшаган провинциядагилар ҳам кундалик оддий ҳаётларини давом эттиришмоқда. Мени ҳайрон қолдиргани бизда ортиқча ваҳима кўтарилганлигидир. Тўғри, бу эпидемия баъзи инсонларни ҳаётдан олиб кетаётгани, бутун дунё иқтисодиётига зарар етказаётгани ачинарли, лекин бундай вазиятда хотиржам бўлиш, ёлғон миш-мишларни тарқатиш вазиятни янада чигаллаштиради. Мана шу ҳолат орқали яна бир нарсани англаб етдим. Ҳамма хабарларга ҳам ишонавериш ва хайп учун ортиқча ваҳима кўтариб ахборот тарқатиш яхши эмас экан. Яна бир гап, биз — Хитойда ўқиётган талабалар бир-биримизга эътиборсиз эдик. Мусибат бизни бирлаштирди. Хитойда ўқиётган талабалар ижтимоий тармоқларда гуруҳ очиб, бир-биримиздан хабарлашиб турибмиз, бу ерда ҳам кўпчилик билан дўстлашдик.

    Отажон Эсанбаев, Навоий вилояти

    Шунингдек, шифокор ва ҳамширалар бундай таҳликали вазиятда ўзларини қандай ҳис қилганини ҳам сўзлаб беришди.
    Хитойдан талабаларнинг келиши учун мана шу ерда тайёргарлик кўрилаётган пайтдаёқ нафақат шифокорлар, балки биз ҳамширалар ҳам икки ҳафта ҳеч қаёққа чиқмаслигимиз ҳақида маълумотга эга эдик. Кимнинг чекига шу ерда қолиш, улар билан бирга бир ҳаводан нафас олиш тушган бўлса, бажонидил рози бўлдик. Улар билан биринчи кунданоқ ҳеч қандай қўрқувларсиз мулоқотга киришдик. Бир кунда икки марталаб текширдик. Албатта, бизни масъул идоралар, аввало, Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча ҳимоя воситалари билан таъминлади. Бугун уларга жавоб берилганидан, ота-оналар қариндошлари дилидаги хавотир барҳам топганидан хурсандмиз. Улар бизга ўз фарзандларимиздек азиз бўлиб қолишди. Юртдошларимга айтмоқчи бўлганим ваҳимага ўрин йўқ. Аммо хотиржам бўлишга ҳам ҳаққимиз йўқ. Яъни ҳар бир инсон соғлом турмуш тарзига риоя қилиши шарт.

    Зоҳида Раҳимова, ҳамшира

    Мавзуга доир: Ўзбекистонга ҳар куни ўртача 30-40 нафар хитойлик кириб келмоқда

    19.02.2020, 16:05   Изоҳ (0)   27488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чироқчида Наврўз байрамига ошпаз таклиф қилиш устидан чиққан жанжал 1 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    19.02.2020, 15:51

    Uzbekistan Airways тўртта Boeing самолётини сотмоқда

    19.02.2020, 15:20

    Шавкат Мирзиёев Туркияга етиб борди

    19.02.2020, 15:16

    Самарқандда Nexia ва Isuzu тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

    19.02.2020, 14:54

    Андижонда санитария-эпидемиология назорати маркази ходими 4 минг доллар пора билан ушланди

    19.02.2020, 14:23

    Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли қолдирилди

    19.02.2020, 14:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.