Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида ПСЖ сафарда «Боруссия Дортмунд» клубига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Парижликлар сафида ушбу баҳсда Тома Менье ҳамда Марко Верратти сариқ карточка олди. Энди иккала футболчи сариқ карточкалар йиғилиб қолганлиги сабабдан 11 март куни Парижда бўлиб ўтадиган жавоб беллашувини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Менье жорий мавсум ПСЖ сафида 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Верратти эса парижликлар билан 30 та ўйинда иштирок этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)