Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Parlament TV телеканалини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Сайлов кампанияси вақтида мен барча партияларнинг сайловолди дастурларини, фикр ва мулоҳазаларини телевидение, ОАВ, интернет орқали кузатиб бордим. Ҳар бир сиёсий партиянинг жараёнга муносабати турлича янгради. Буларни кўриб, «етти ўлчаб, бир кесиб» битта таклиф билан мурожаат қилмоқчиман. Яъни, партиялар орасида рақобат майдонини юзага келтириш учун Parlament TV телеканалини ташкил этишни таклиф қиламан», — деб ёзади мурожаат муаллифи.

Маълумки, партиялар сони ҳозирги кунда бештани ташкил этади. Шу муносабат билан, ҳар бир партия депутатларининг иш жараёнлари ҳафтада бир марта кўрсатилиши таклиф қилинмоқда.

«Шунда халқимиз қайси партиянинг фаолияти тўғрисидаги эфирлар қачон намойиш этилишини билиб олган бўларди. Мисол учун, «Адолат» социал-демократик партияси душанба куни ёки «Миллий тикланиш» демократик партияси сешанба куни ва ҳоказо. Шанба ва якшанба кунлари энг долзарб мавзулардаги кўрсатувлар такроран кўрсатилса, дам олиш кунларида меҳнат муносабатларида банд бўлган аҳолининг ҳам мазкур кўрсатувларни кўришларига имкон яратилади. Шу билан биргаликда, мазкур телеканал орқали маҳаллий кенгашлар фаолияти ҳам ёритилиб борилиши зарур. Шунда ушбу телеканал чинакамига халқ билан депутатлар орасидаги асосий воситачига айланади», — дейилади петицияда.

Билдирилишича, бунда ҳар бир партия телеканал орқали ўзининг қилган ишлари билан халқ орасида ҳурмат қозонишни бошлайди. Халқ депутатларни танишни бошлайди, уларга ишонишни бошлайди. Агар шу жараён ташкиллаштирилса, нафақат халқнинг ишончига кирилиши, балки партиялардаги депутатларнинг масъулият билан ишга ёндашиши таъминланиши айтилади.

«Бир тарафдан айрим тизимларда юз бераётган кўзбўямачилик, порахўрликни ҳам олдини олган бўламиз. Ишонинг, агар биз Parlament TV телеканалини ташкил қиладиган бўлсак, бажарилаётган ишларнинг сифати ҳам яхши томонга ўзгаришни бошлайди. Бу телеканал орқали партияларнинг бажараётган ишини мамлакатимиз аҳолисига, шунингдек, чет эл жамоатчилигига ҳам кенг кўламда етказиб борамиз. Ҳар бир жараённинг мазмун-моҳиятини изчил ва тизимли очиб бериш орқали жамиятимизда ватанпарварлик ҳиссини шакллантирган бўламиз. Халқ сайловда овоз берган депутатининг қилган ишларини кўриб, у билан ғурурланишни бошлайди ёки аксинча.

Parlament TV телеканали орқали халқ билан депутатлар орасида «мунозара майдони»ни яратган бўламиз. Халқ билан депутатлар орасидаги бефарқлик, лоқайдликни олдини олган бўламиз. Муҳим масалаларни очиқ муҳокама қилиш учун кенг жамоатчилик вакиллари билан теледебатлар ўтказилса ҳам нур устига нур бўлар эди», — деб ёзган муаллиф.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Parlament TV телеканалини ташкил этишни таклиф қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)