Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати қатнашчиларига огоҳлантириш билан чиқди, деб хабар беради «Kun.uz».
Республика ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини сўрайди.
Қайд этилишича, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмаслик, пиёдалар йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлиши, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олиши керак.
Изоҳ (0)