Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида табиий газ мавжуд бўлмаган ҳудудлардаги аҳолини ис газини сезадиган ускуналар билан таъминлаш ҳақида петиция эълон қилинди.

Фото: «Агронет»

Фото: «Агронет»

Унда айтилишича, ҳозирда Ўзбекистоннинг чекка туманлари-ю қишлоқларидан тортиб, ҳатто марказлашган туманларда ҳам табиий газ билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бу, ўз навбатида, стандартларга жавоб бермайдиган иситиш печларидан фойдаланишга олиб келади. Натижада аҳолининг ис газидан заҳарланиш эҳтимоли ортади.

«Маълумки, тўлиқ ёнмаган ўтин ҳамда кўмирдан рангсиз, ҳидсиз бўлган газ (ис гази) ажралиб чиқади. Ушбу ис гази инсон саломатлигига жиддий хавф солади, баъзан бундай ҳолатлар ўлим билан якун топади. Ҳар йили совуқ тушган мавсумда юртдошларимиз ностандарт печлардан фойдаланиши оқибатида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Менимча, бундай вазиятлар яна такрорланишини олдини олиш шарт ва зарур», — дейди петиция муаллифи.

Ис гази ҳидсиз газ бўлгани учун уни зарур ускуналарсиз сезиш мушкуллиги, шу сабабли табиий газ мавжуд бўлмаган ҳудудларга мажбурий равишда ис газини сезадиган мослама ўрнатиш кераклиги таъкидланган.

«Ушбу ускуна аҳоли турар жойининг иситиш печларига яқин жойга ўрнатилади, агарда ана ўша жойда ис гази сизиб чиқса, ускуна дарҳол баланд товуш чиқариб огоҳлантириш сигналини беради. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ушбу ускунани аҳолига бепул бўлмаса ҳам ўзининг тан нархида сотиш ва ўрнатиб беришни таклиф қиламиз», — дейилади мурожаатда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди