Санкт-Петербургнинг Адмиралтейский туманида Фонтанка дарёсида Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетди. У ўзи сувга ташлаб юборган аёлни қутқармоқчи бўлиб, ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар бермоқда.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича бош бошқармасидан маълум қилишларича, 16 февралга ўтар кечаси 48 ёшли аёл, катта эҳтимол билан, маст бўлган ҳамроҳи томонидан сувга ташлаб юборилган.
Эркак ўзига келгач, аёлни дастлаб турли воситалар билан сувдан олиб чиқишга қарор қилган, кейин ўзи ҳам сувга шўнғиган. Аёл қутқарувчилар етиб келгунига қадар сувдан олиб чиқилган, у ҳаддан ташқари совқотиш ташхиси билан шифохонага олиб кетилган.
«Чўмилиш айбдорининг танаси ғаввослар томонидан тунги соат 2:30 да топилди. У 63 ёшда бўлган, Ўзбекистондан келган», — деб ёзади «Фонтанка». Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у шу яқин атрофдаги ҳудудда ҳовли тозалигига қаровчи бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)