«Толибон» ҳаракати вакиллари зўравонликни тўхтатиш ҳақидаги келишувни бузса, АҚШ Афғонистон ҳукуматига ҳарбий кўмак кўрсатади. Бу ҳақда Америка делегацияси вакиллари Афғонистон президенти Ашраф Ғанига хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
«Биз сизга кафолат берамиз, агар улар келишувни бузса, АҚШда уларни йўқ қилиш учун кучлар етарли. Биз ҳозир афғонлар биланмиз, ҳар доим афғонлар билан қоламиз», — дейди Америка делегация вакили.
Пентагон раҳбари Марк Эспер «Толибон» ҳаракати вакиллари билан келишилган зўравонликни тугатиш даври бошланишининг аниқ санасини айта олмади.
Аввалроқ Америка президенти Дональд Трамп «Толибон» ҳаракати билан тинчлик битимини имзолашга яқин келганини айтган эди.
Изоҳ (0)