• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ниқобга ўранган Хитой, Сурияда вертолёт қулаши, Қўқондаги арбалет. Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари

    Якунига етаётган ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Ухань, Хитой

    Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳридаги супермаркет кассири ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишламоқда. Коронавирус туфайли вафот этганлар сони 1500 кишидан, касалланганлар сони 66 минг нафардан ошиб кетди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бурса, Туркия

    Томи оппоқ қор билан қопланган уйлар.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Нью-Йорк, АҚШ

    Нью-Йоркдаги мода ҳафталигида подиумга чиққан модель.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Богота, Колумбия

    Боготада корридолар мавсуми бошланди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Каминас, Сурия

    Каминас қишлоғи атрофидаги турк ҳарбийлари. Туркия Идлибда назорат ўрнатиш учун Сурияга яна қўшин жўнатди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қўқон, Фарғона вилояти

    Қўқондаги чойхонада юз берган отишмадан сўнг қўлга олинган шахслардан олиб қўйилган арбалет.

    Фото: Фарғона вилояти ИИБ

    Фото: Фарғона вилояти ИИБ

    Бристоль, Буюк Британия

    Бристолдаги ҳайвонот боғида Валентин куни нишонланди.

    Фото: PA

    Фото: PA

    Пекин, Хитой

    Устига пластик кийим, юзига ниқоб тақиб олган эр-хотин Пекиндаги супермаркетда харидларни амалга оширмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Февраль бошида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон коронавирусга қарши туришга тайёр эмаслигини билдирган. 14 февраль ҳолатига кўра, коронавирус касаллиги Ўзбекистонда қайд қилинмаган. Коронавируснинг олдини олиш учун Ўзбекистонда ўқув машғулотлари ўтказилиб, дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

    Лос-Анжелес, АҚШ

    Иккинчи даражали энг яхши актёр номинациясида «Оскар» олган Брэд Питт ўз мукофотига исми ёзилишини табассум билан кутмоқда. У актёр сифатида илк бор «Оскар»ни қўлга киритди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мавзуга доир: Фотогалерея: 2020 йилги Оскар мукофотини топшириш маросимидаги асосий воқеалар

    Жанубий Уэльс, Австралия

    Ўрмон ёнғинлари сабаб етим қолган кенгуру.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мавзуга доир: Австралия шарқидаги ёмғир 74 кун ёнган ўрмон алангасини ўчирди ва сув тошқинларига сабаб бўлди

    Сингапур

    Машғулот лагеридаги ҳарбий аёллар иситмасини ўлчамоқда.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Валенсия, Испания

    Фермерлар ўз маҳсулотларига белгиланган нархлар туфайли норозилик акцияси ўтказди. 800 та трактордаги фермер буқалар жанги ўтказиладиган арена ёнидан ўтиб кетмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эпплби-ин-Уэстморленд, Англия

    Буюк Британияга «Киара» тўфони ёпирилди. Кучли шамол ва сув тошқинларини юзага келтирган тўфон туфайли поезд, самолёт ва паром қатновлари бекор қилинди.

    Фото: PA

    Фото: PA

    Касабланка, Марокаш

    Жума намозидан кейин Ҳассан II масжидидаги оила. Ушбу масжида Африкадаги энг катта масжидлардан бири ҳисобланади.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Накхонратчасима, Таиланд

    Ҳарбийлар Terminal 21 савдо марказидаги оммавий отишма пайтида гаровга олинган аёлни қутқармоқда. 8 февраль куни Накхонратчасима шаҳрида ҳарбий хизматчи Жакрапант Томма бир неча хизматдошини отиб ташлаб, ҳарбий автомобилни ўғирлади ва савдо марказини ўққа тутди. Ҳодиса оқибатида 26 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар жароҳат олди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Эквадор

    Эквадордаги Ллагантес миллий боғида ламалар ўртасидаги пойгага тайёрланаётган қизалоқ.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Идлиб, Сурия

    Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти «Жабҳат ан-Нусра» террорчилари томонидан уриб туширилди. Экипаж аъзоларининг бари ҳалок бўлди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Гавана, Куба

    Турникда машқ қилаётган ўсмирлар.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Катакви, Уганда

    Мудофаа қўшинлари аскари сариқ чигирткани ушлаб турибди. Уганда ҳукумати чигирткаларга қарши курашиш учун ҳарбийларни юборди. Чигирткалар Кенияда экин майдонларини еб битирди. Улар Эфиопия ва Сомалига ҳам хавф солмоқда. Чигирткалар туфайли Африка шарқида очарчилик юзага келиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Франкфурт, Германия

    «Киара» тўфони туфайли Франкфуртдаги бош черков томига кран қулаб тушди. Кучли шамол ва ёмғир сабаб Германияда ҳаво, темирйўл ва денгиз қатновлари тўхтаб қолди. Бир нечта спорт мусобақалари, шунингдек, баъзи мактабларда машғулотлар бекор қилинди. Электр узилиб, мамлакат ғарбидаги кўплаб объектларга зарар етди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Онтарио, Канада

    Мейсам Салоҳий укаси Муҳсин Салоҳий ва келини Маҳса Амирлиравининг суратини ушлаб турибди. Муҳсин ва Маҳса Эрон томонидан уриб туширилган Украина самолёти бортида бўлган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мавзуга доир: Эроннинг Украина самолётини уриб туширгани бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

    Пекин, Хитой

    Сигвей устидаги эркак дўконда харидларни амалга оширмоқда. Бутун Хитойдан 25 мингдан ортиқ тиббиёт ходими коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясига юборилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир: Фотогалерея: Хитой коронавирус тарқалгунича қандай яшаган ва ундан кейин қандай яшамоқда?

    Байрут, Ливан

    Полиция парламент биноси олдидан намойиш ўтказаётганларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланмоқда.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Нью-Йорк, АҚШ

    Мода ҳафталиги доирасида Marc Jacobs коллекцияси намойиши.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Эдинбург, Шотландия

    Шотландияда 20 йил ичида иккинчи марта шимпанзе туғилди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Шанхай, Хитой

    Шанхай минораси ва Шанхай бутунжаҳон молиявий маркази биноларининг тепа қисми шаҳарни қалин туман қоплаган вақтда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аввалги кунларнинг энг қизиқарли суратлари:

    • Валентин кунидаги оммавий тўй, ниқобга ўралган гуллар, Антарктидадаги «жазирама». 14 февралнинг энг қизиқарли суратлари
    • ЖАРга қайтган олам гўзали, ниқоб таққан ит, курортдаги президент. 13 февралнинг энг қизиқарли суратлари
    • АҚШда якунланган карантин, курд ҳарбий қизлари, Ливан ва Ҳиндистондаги намойишлар. 12 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    Аввалги ҳафталарнинг энг қизиқарли суратлари:

    • Коронавирус даҳшати, Коби Брайант хотираси, қурол тутган болалар. Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари
    • Уханда қурилаётган касалхона, Африкадаги чигирткалар, Туркиядаги зилзила. Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари

    15.02.2020, 23:52   Изоҳ (0)   76088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европада илк бор коронавирус юқтирган бемор вафот этди

    15.02.2020, 20:56

    Хубэйга коронавирусга қарши курашиш учун 25 минг шифокор етиб келди

    15.02.2020, 16:58

    Эрон ТИВ раҳбари Сулаймонийнинг ўлимидан кейин АҚШ билан уруш бошлаш эҳтимоли бўлганлиги ҳақида гапирди

    15.02.2020, 15:59

    Ямандаги исёнчи хусийлар Саудия Арабистони чегарасида ҳарбий самолётни уриб туширди

    15.02.2020, 15:24

    Беларусдаги шакар заводларининг директорлари ўз айбини бўйнига олди

    15.02.2020, 14:53

    АҚШ коронавирус сабаб Японияда карантинда турган саёҳат кемасидан ўз фуқароларини эвакуация қилади

    15.02.2020, 13:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Beelineʼга абонент тўловини ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 11:30

    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди

    Реклама | 11 июн, 10:30

    Instagram: Райҳон Асадова стюардессага айланди, Хонзода энагасига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, Бобур Мансуров ота бўлади

    Шоу-бизнес | 11 июн, 11:05

    Фаластинда аламли мағлубият, Саудия 4-босқич орқали йўлланмага ҳаракат қилади: Осиёда Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи якунланди 

    Спорт | 11 июн, 11:04

    Президентлар кўз ўнгидаги ғалаба: Мирзиёевга футболда кимлар ҳамроҳлик қилди?

    Ўзбекистон | 11 июн, 10:46

    “Ўзгидромет” 12 июнда ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудларни эълон қилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 10:45

    Буюк Британия, Канада ва Ғарб иттифоқчилари Исроилнинг 2 та вазирига санкция киритди

    Дунё | 11 июн, 10:29

    Қадимги мисрликлар нега кўзларига сурма қўйган?

    Лайфстайл | 11 июн, 10:05

    Экология вазирига эколойиҳалардаги кечикишлар юзасидан парламент сўрови юборилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.