Хитойда коронавирусга қарши курашда «ҳал қилувчи палла» келди. Бу ҳақда мамлакат миллий соғлиқни сақлаш комиссияси расмий вакили Лян Ваннян маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Унинг айтишича, Хитойдаги деярли барча провинцияларда коронавирусни юқтириш ҳолатлари қаторасига ўн кундан бери пасаймоқда.
Бироқ, Хубэй провинцияси бундан истисно бўлиб турибди. Касаллик ўчоғи бўлган мазкур ҳудуднинг айрим жойларида касалланганлар сони тез суръатлар билан кўпайиб бормоқда.
Комиссия маълумотларига кўра, охирги суткаларнинг ўзида Хубэйда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 2420 та янги ҳолат қайд этилган. Бундан 1923 таси провинция пойтахти Уханга тўғри келган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хубэй провинциясида бир сутка давомида янги турдаги COVID-10 коронавируси билан касалланганлар сони 2420 кишига ортган бўлиб, провинцияда касалликка чалинганларнинг жами сони 54 406 кишига етган.
Изоҳ (0)