Ижтимоий тармоқларда ҳокимият вакили эканлиги айтилган мансабдор, мурожаат қилиб келган фермерни калтаклаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Видеода ҳокимият биноси олдида ушбу ҳокимият юристи айтилган шахс фуқарони тепгани, бунга жавоб қайтарган фуқаро эса ҳокимият вакилини сўкиб, унга қаршилик кўрсатгани тасвирланади.
«Дарё» Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Сарвар Примов билан боғланди. Ҳокимлик матбуот котиби воқеа ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимлигида, бироқ 2018 йилнинг октябр ойида содир бўлганини маълум қилди. Ҳокимият вакили эканлиги айтилаётган киши ҳақиқатдан ҳам ҳокимият ҳуқуқшуноси Фарҳод Ғаниев. Фуқаро эса фермер.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан суд қарори ҳам чиққан. Аммо қарорда нима дейилгани, кимга қандай чора кўрилгани очиқланмади.
Изоҳ (0)