Ўзбекистон Президентининг Қашқадарёдаги қабулхонасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.
Президент Администрацияси фармойиши билан шу кунга қадар Нишон тумани Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келган Фахриддин Жумаев Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, вилоят Халқ қабулхонасининг собиқ раҳбари Абдуҳалим Холмахматов Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)