Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соат давомида аниқлаш имконини берувчи тиббий анжомларни харид қилади. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа маълум қилди, дея хабар беради Spot.
Вазирнинг айтишича, мазкур приборлар коронавирусни 99,6 фоизгача аниқлик билан топиши мумкин. Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига асосан ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон бундай комплектлардан 10 мингтадан буюртма қилгани билдирилмоқда, бироқ уларнинг нархи маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)