Ўзбекистонда «Контрразведка фаолияти тўғрисида» ҳамда «Ташқи разведка тўғрисида» қонунларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2020 йил — «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурида сўз боради.
Ҳужжатлар лойиҳаларини яратиш Давлат хавфсизлик хизматига, шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларга топширилади. Ҳужжатларда Ўзбекистон контрразведкаси ва ташқи разведкаси фаолиятининг асосий тушунчалари, принциплари, вазифалари ва ҳуқуқий асослари, ушбу соҳада маълумот тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби кўрсатилади.
Таъкидланишича, бир йил давомида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва ДХХ хорижлик шериклари билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш чораларини кўриши керак.
Хусусан, Покистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик ва ҳарбий разведка соҳаси бўйича меморандум, Тожикистон Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик меморандуми, Қозоғистон билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик битимини имзолаш кутилмоқда.
Изоҳ (0)