Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига Туркманистонда коронавирус қайд этилгани ҳақида маълумот келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди.
11 февраль, сешанба куни, ОАВда Туркманистоннинг Лебоб вилоятида Хитойдан эвакуация қилинган Туркманистон фуқаролари ҳамда China National Petroleum Corporation (CNPC) компаниясининг хитойлик ишчилари учун қурилган лагер ҳудудида коронавирус касаллигидан бир киши вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унада айтилишича, марҳум Хитойдаги университетлардан бирида ўқиган талаба йигит бўлган, унинг танаси крематорийда ёқиб юборилган. Бироқ бу маълумотлар расман тасдиқланмади.
Баҳодир Юсупалиевнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Туркманистонда коронавирус қайд этилгани ҳақидаги маълумот вазирликда йўқ.
«Улар билан маълумотлар алмашиш йўлга қўйилган ва бу ахборот алмашинувини давом эттирамиз», — деди у.
Аввалроқ янги коронавирус инфекциясига COVID-19 деб ном берилгани, 12 февраль ҳолатига кўра, ушбу касаллик оқибатида вафот этганлар сони 1100 кишидан ошиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
- Божхона қўмитаси расмийси: «Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-сотиқда ҳеч қандай тақиқ ўрнатилгани йўқ»
- Навоий вилоятида шартли коронавирусга қарши махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди (фото)
- Учтепа туманида коронавирусга қарши кураш бўйича дезинфекция ўтказилди
- Хитойдан қайтган 2676 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланмади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар боғчаларига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича йўриқнома берди
Изоҳ (0)