• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Снос» ва ноқонуний қурилган турар жойларни бузиш ўртасида қандай фарқ бор?

    Адлия вазирлиги бугун ижтимоий ҳаётда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «снос» ва ўзбошимчалик билан қурилган уй жойларни бузиш ўртасидаги фарқлар, қайси ҳолларда товон пули тўланиши, қайси ҳолларда эса айбдорлар жаримага тортилишини изоҳлади. «Gazeta.uz» вазирликнинг ушбу изоҳини ҳавола этди.

    Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

    Гап «снос» ҳақида кетар экан, уни ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлардан фарқини билиб олиш ҳар қачонгидан долзарб масаладир. «Снос» деганда фуқаролар ва юридик шахсларга фақатгина қонуний тартибда тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми олиб қўйилиши ва унга яраша компенсация берилиши тушунилади.

    Ростдан ҳам шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши доирасида фуқаролар ва тадбиркорларга тегишли бўлган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан айрим ҳолларда камчиликларга, қонунбузилишларга йўл қўйилди.

    Айни масалада қонун бузилишлар бўлганлиги сабабли бу борада умуман янгича тартиб жорий этилди. Эндиликда Ер участкасини олиб қўйиш Ҳукуматнинг 2019 йил 16 ноябридаги қарори билан тасдиқланган низом асосида ҳамда унда кўрсатиб ўтилган асослар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

    Унга кўра:

    • ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади;
    • ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади;
    • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади, ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда ва харажатлардан устун келган тақдирда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмас;
    • ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади.
    Келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулклар бузиб ташланишига йўл қўйилмайди.

    Бундан ташқари олиб қўйилган ер участкасида жойлашган бинони бузиш ҳам адлия органларининг ижобий хулосасидан кейингина амалга оширилиши белгиланди.

    Таъкидлаб ўтиш лозимки, янги тартиб кучга киргандан кейин (2020 йил 1 январь) «снос» масаласида муаммо бўлгани йўқ. «Снос»нинг иккинчи тўлқини ҳақидаги гаплар эса мутлақо асоссиз, «публика»га ўйнашдан бошқа нарса эмас.

    Мавзуга доир: Расул Кушербаев: «Одамларни норози қилган «снос» эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланганлигига гувоҳ бўляпман»

    Хўш унда масала нимада?

    Ҳозирда баъзи ҳудудларда айрим фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ёки ноқонуний ҳужжат асосида ажратилган ерларда қурилган уй-жойлар белгиланган тартибда бузилиши режалаштирилган.

    Ноқонуний ҳужжат албатта ўз-ўзидан қабул қилинмайди (таниш-билиш, коррупция борлиги кундай равшан, бироқ исбот йўқлиги учун бу ҳақда ёзмаймиз), бу ҳужжат қабул қилишга масъул бўлган шахсларнинг жавобгарлиги масаласи албатта тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилади.

    Таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат органининг ноқонуний қарори натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланади. Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши, агар у ерда маблағлар бўлмаса, зарар давлат бюджетидан қоплаб берилади.

    Бундан ташқари 2019 йилда Жиноят кодексига янги модда қўшилиб, ер бериш тартибини бузганлиги учун жавобгарлик чораси киритилди.

    Бугунги кунда фуқаролар томонидан ҳудудлардаги суғориладиган экин майдонларида рухсатномасиз, ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари олиб бориш ҳолатлари кўп учрамоқда.

    Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар эса ўз номи билан ноқонуний ерларда, рухсатномасиз, қурилиш нормаларини бузган ҳолда қурилган бинолар ёки ишноотлардир.

    Амалдаги Фуқаролик кодексига кўра, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди, уни сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.

    Бундай иморатлар 15 кун ичида иморатни қурган шахс томонидан ёки суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Шунингдек, бузиш ишлари ёки бузилган иморат учун умуман компенсация берилмайди.

    Айтиб ўтиш жоизки, Ҳукуматнинг 2019 йил 16 ноябридаги 911-сон қарорида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойнинг ҳам қопланиши лозимлиги қайд этилган. Шуни унутмаслик керакки, бунда компенсация фуқароларга қонуний тартибда тегишли бўлган ер участкаларидаги мулклар «снос»га тушганида, унда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун тўланади холос. Бошқа ҳар қандай ҳолатда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар учун компенсация тўланмайди. Яъни ер эгаллаб олинган ҳеч бир ҳолатда компенсация тўланмайди.

    Мавзуга доир:

    • Навоий ҳокимлиги биноси олдида ўнлаб одамлар «снос»ларга қарши норозилик намойиши уюштирди (видео)
    • Сурхондарёда уйи «снос»га тушган аёл эгнига Президентнинг расмини ёпиштириб олиб, болта билан норозилик билдирди (видео)

    12.02.2020, 18:24   Изоҳ (0)   37307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самара—Чимкент трассасида қолиб кетган ўзбекистонликлар қутқарилди

    12.02.2020, 18:10

    Ўзбекистонда миллий услубдаги граффитилар яратишга қонунан рухсат берилиши мумкин

    12.02.2020, 17:56

    ИИВ Хоразмда коронавирусга чалинган бемор изоляция қилингани ҳақида хабар тарқатди. Аслида бу ўқув машғулоти эди

    12.02.2020, 17:24

    Чинозлик Аҳмадбойга нисбатан тўртинчи суд иши бўйича ҳукм ўқилди

    12.02.2020, 17:09

    Петербургда ўсмир йигит 25 ёшли ўзбекистонлик мигрантнинг юзига қарата ўқ узди

    12.02.2020, 16:39

    Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

    12.02.2020, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.