Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан баландлиги 300 метр бўлган монумент ўрнатишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Asia-Plus» хабар бермоқда.
Бердимуҳамедовга кўра, энг баланд майдонда қад ростлайдиган стелла бўлажак авлодга мустақилликка эришиш машаққатлари ҳақида эслатма бўлиши лозим. Мамлакат ҳукуматига тез орада иншоот лойиҳасини тайёрлаш ва унинг қурилиши учун тендер эълон қилиш топширилган.
Туркманистон учун муҳим бўлган сана 2021 йилда нишонланади.
Тожикистон ҳам мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан мамлакат пойтахтида «Истиқлолият» боғини барпо этиш ҳамда унда «Мустақиллик ва озодлик» монументини барпо этишга қарор қилди. Унинг баландлиги 121 метр бўлади.
Душанбе мэри Рустам Эмомали лойиҳа муаллифи ҳисобланадиган маҳобатли меъморий комплексга эга боғ 2021 йил сентябрида, Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлайдиган санада фойдаланишга топширилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)