Беларуснинг Belavia авиакомпанияси 2020 йилда Тошкентга мунтазам рейс очишни режалаштирмоқда, дея хабар берди «Kun.uz».
Бу ҳақда Беларусь Транспорт ва алоқа вазирлигининг авиация бўйича департаменти директори Артём Сикорский айтиб ўтган.
«Ўтган йили Belavia авиакомпаниясининг йўналишлари 55 маршрутгача кенгайтирилди. Бу йил учта йўналиш қўшилади: Вена шаҳрига мунтазам рейс, Тошкентга мунтазам рейс ва Реус шаҳридаги (Барселонадан 80 километр масофада) мунтазам рейс», — деди Сикорский.
Belavia авиакомпанияси 1996 йилда ташкил этилган. У Беларусда йўловчилар ташиш бўйича етакчи ҳисобланади.
Ҳозирги кунда авиакомпания паркида 30 та самолёт мавжуд (еттита Boeing-737-800, олтита Boeing-737-500, бешта Boeing-737-300, тўртта Embraer-175, олтита Embraer-195, иккита CRJ-200).
Изоҳ (0)