Тошкентдаги Shodlik Palace меҳмонхонасини хусусийлаштириб олган Ofelos Plaza компанияси «Илҳом» театридан апрель охирига қадар бинони бўшатиб қўйишни сўрагани, давлат томонидан 1976 йилда театр асосчиси марҳум Марк Вайлга ажратиб берилган маконнинг йўқотилиши, жамоа фикрича, театр учун ўлим ҳукмининг ўқилиши билан тенг эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ofelos Plaza компаниясининг хатида таъкидланишича, 2020 йилда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги талаби билан бинони тўлиқ реконструкция қилиш ишлари бошланади. Бунга шаҳар марказида жойлашган ёқимсиз кўринишдаги бинонинг ташқи қиёфаси пойтахтнинг умумий манзарасини бузиб тургани сабаб қилиб кўрсатилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, «Шодлик» меҳмонхонаси биноси хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида эмас.
Шаҳар ҳокимлиги томонидан таъкидланишича, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги тадбиркорга ушбу бинони реконструкция қилиш ташаббуси билан чиққанлигига оид маълумот ўрганилмоқда. Бу масала аниқлаштирилгач, унинг тафсилотлари ҳақида яна маълумот берилади.
Изоҳ (0)