• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми. Хитой коронавируси бўйича 10 февралнинг асосий хабарлари

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси ахборотида мамлакатда янги турдаги коронавирус қурбонлари сони 908 кишига етгани маълум қилинди. 9 февраль, якшанба куни, касаллик оқибатида 811 киши вафот этгани ҳақида ахборот берилганди. Коронавирус билан касалланиш бўйича 40 171 ҳолат қайд этилган — 35 982 киши ҳозирда даволанишда, шундан 6 484 кишининг аҳволи оғир, яна 3 281 кишига шифохонадан уйига жавоб берилган.

    Мавзуга доир: Фото: Хитой шифокорларининг тиббий ниқобни ечганидан сўнг кўриниши

    Японияда Йокогама портида карантинга олинган Diamond Princess саёҳат кемасида коронавирус билан касалланганлар сони 60 нафарга кўпайиб, 130 кишига етди. Кемадаги текширувлар 80 ёшли йўловчида коронавирус аниқланганидан сўнг бошланганди. 3 февраль, душанба куни, 10 кишида вирус аниқланганди ва шундан сўнг кема 14 кунлик карантинга жойлаштирилган.

    Жаҳондаги вазият қанақа?

    Қирғизистондаги «Маданият» назорат-ўтказиш пунктидаги чегарачилар маскаларни ноқонуний олиб ўтишга уринган ўзбекистонлик йигитни қўлга олди. Чегарачилар унинг қўл юкини кўздан кечирганда ҳужжатлари бўлмаган 300 дан ортиқ тиббий ниқоб борлигини аниқлаган. Маълумот учун, Қирғизистон ҳукумати 3 февралдан дори воситалари ва тиббий буюмларни мамлакат ҳудудидан олиб чиқишга 6 ой муддатга вақтинчалик тақиқ қўйганди.

    Хитой Соғлиқни сақлаш давлат комиссияси берган маълумотга кўра, кетма-кет олти кундан буён коронавирусни юқтириб олганлар сони Хубэй провинциясидан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудларида қисқариб бормоқда.

    Скриншот: «РИА Новости»

    Скриншот: «РИА Новости»

    Коронавирус қурбонлари сони бир ой ичида 2012 йилги Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS-CoV) оқибатида ҳалок бўлганлар сонидан ошиб кетди. Бундан бир ҳафта олдин коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2002—2003 йилларда атипик пневмониядан вафот этганлар сонидан ошиб кетган эди.

    Лондондаги Гигиена ва тропик касалликлар тадқиқоти мактаби олимларининг фикрича, февраль ойининг иккинчи ярмида вируснинг тарқалиши ўзининг чўққисига чиқади. «Вазият анчайин мавҳумлиги туфайли аниқ сана ёки рақамни айтиш қийин. Лекин маълум ахборотлар асосида Уханда касаллик авжига чиққанида ушбу шаҳарнинг 5 фоиз аҳолиси, яъни 500 минг нафар одам вирусга чалиниши мумкин», — дейди дастур муаллифларидан бири Адам Кухарский.

    Фото: France 24

    Фото: France 24

    Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида H5N6 парранда гриппи тарқалаётгани ҳақида хабар берилмоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалик вазирлигининг маълумотига кўра, инсонларнинг парранда гриппи билан касалланиш ҳолати ҳозирча қайд этилмаган. Парранда гриппи Наньчун шаҳар округи Сичун уездидаги фермалардан бирида аниқланган. Фермада 2497 та парранда бўлган, улардан 1840 таси гриппни юқтирган ҳамда нобуд бўлган.

    Хитойнинг Шанхай шаҳри расмийлари барча жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш мажбуриятини юкловчи қарор қабул қилди. Жумладан, аэропорт, метро, жамоат транспорти бекатлари, шунингдек, мактаблар, касалхоналар, савдо марказлари ва супермаркетларда фақат ниқобда юриш мумкин.

    Хитой Молия вазирлиги коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун 10,3 миллиард долларга яқин маблағ сарфлаб юборганини маълум қилди. Идоранинг таъкидлашича, ҳукуматнинг барча даражасидаги молиявий институтлар касаллик тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун 71,8 миллиард юань ажратган. Марказий ҳукумат 17,3 миллиард юань (2,5 миллиард доллар) сарфлаган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    АҚШ ва Хитой актёри Жеки Чан коронавирусга қарши вакцина яратган инсонга миллион юань (143 минг доллар) мукофот беришини маълум қилди. «Мен ривожланиши керак бўлган кўчаларнинг ҳувиллаб қолишига қараб тура олмайман. Ҳаётдан завқ олиши керак бўлган ғамгин инсонларга ҳам қарай олмайман», — деди Жеки Чан.

    Фото: People

    Фото: People

    Хитойнинг Вашингтондаги элчиси Цуй Тянькай янги турдаги коронавирус биологик қуроллар ишлаб чиқариш йўлида пайдо бўлганлиги ҳақидаги барча фаразларни «мутлақо аҳмоқона» деб атади. «Гумон, миш-мишларни қўзғатиш ҳамда уларни одамлар орасида тарқатиш жуда зарарли ва хавфлидир. Биринчидан, бу ваҳима уйғотади. Бундан ташқари, ирқий камситишларга олиб келиши, биргаликда вирусга қарши кураш йўлида олиб бораётган ҳамкорлигимизга путур етказиши мумкин», — дейди дипломат. Элчининг таъкидлашича, коронавируснинг пайдо бўлиш сабаблари ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, вирус ҳайвонлардан тарқалган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адан Гебрейесус коронавирусга қарши курашда ниқоблардан оқилона фойдаланишга чақирди. Ташкилот ҳимоя воситаларига талаб 100 баравар, унинг нархи эса 20 баравар ошишини тахмин қилмоқда.

    Мавзуга доир: Фото: Хитойдаги коронавирус даҳшати — шишиб кетган қўллар, инфекцияланган аёлдан туғилган соғлом чақалоқ, ниқоблар танқислиги

    Шунингдек, Тедрос Аданом Гебрейесус Twitter’даги саҳифасида янги коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазият мутахассислар ҳозирги кунда тахмин қилаётганиданда жиддийроқ бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Хитойда бўлмаган кишилар томонидан вируснинг янги турини юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳолатлар юқумли касаллик бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалиши мумкинлигидан далолат беради. «Қисқача айтганда, биз айсбергнинг учини кўриб турибмиз», — дейди Гебрейесус.

    Канаданинг устки кийим ва курткалар ишлаб чиқарувчи Canada Goose компанияси акциялари қиймати охирги савдолар чорагида 4,38 фоизга тушиб кетиши оқибатида компания директори Дани Рейсснинг мол-мулки 1,3 миллиард доллардан 874 миллион долларгача тушди. Компания Хитойда авж олган коронавирус харид қобилияти пасаяши, Хитой, Шимолий Америка ва Европадаги чакана дўконлар зарар кўриши, онлайн-сотув ҳажми қисқаришига таъсир кўрсатишини билдирганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Маълум қилинишича, 421 та компания шу йилнинг биринчи чорагидаги даромадлари тўғрисидаги ҳисоботларида Хитойда тарқалган коронавирус молиявий натижаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган. Бу компанияларнинг 394 таси АҚШда жойлашган. Вируснинг бизнесга салбий таъсири ҳақида KFC, Pizza Hut ва Taco Bell каби брендлар қарашли ресторанлар, Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH), Capri Holdings ва Estee Lauder каби компаниялар, Apple, Nike, Starbucks, McDonald’s каби йирик компаниялар ҳам маълум қилган.

    Россиянинг Челябинск вилояти Рошино қишлоғи аҳолиси Хитойдан келаётган одамлар учун карантин маркази ташкил қилинган дам олиш оромгоҳига олиб борадиган йўлларни ёпиб қўйди. Улар ичида икки нафар ХХР фуқароси бўлган тез тиббий ёрдам машинасини марказга ўтказмаган. «Олти нафар хитойлик бу ердан олиб кетилмаса, биз сизларни ўтказмаймиз! Шу ерда куну тун навбатчилик қиламиз. Ахир биз бу ерда яшаймиз!» — дея бақирган қишлоқда яшовчи фуқаролар.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Хитойдаги йирик авиакомпаниялар оммавий равишда хорижлик учувчиларни ишдан бўшатмоқда. Гап тўловсиз мажбурий туриб қолиш ва муддатидан олдин шартномаларнинг бекор қилиниши ҳақида кетмоқда.

    АҚШ Хитой ва коронавирус қайд этилган бошқа мамлакатларга касалликка қарши курашиш учун 100 миллион доллар йўналтиради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди. «Америка хусусий секторлари томонидан хайр-эҳсон қилинган юз миллионлаб доллар АҚШ раҳбариятининг инфекцияга қарши курашиш йўлидаги мажбуриятини намоён этади», — дейди Помпео.

    Фото: China Daily

    Фото: China Daily

    Хитой янги турдаги коронавирус 2019-nCoV келтириб чиқарувчи пневмонияни вақтинча NCP деб номлади. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида ҳозирча унга халқаро ном берилмаган. «Янги турдаги касалликка вақтинча ‘янги турдаги коронавирус келтириб чиқарувчи зотилжам’ номини беришга қарор қилинди. Унинг инглиз тилидаги номланиши Novel Coronavirus Pneumonia бўлиб, қисқартмаси NCP шаклида», — дейилади Хитой соғлиқни сақлаш комиссияси баёнотида.

    Фото: BigPicture

    Фото: BigPicture

    Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирусга қарши кураш давом этмоқда. Тиббиёт ходимлари туну кун ишламоқда. Тиббиёт ходимларининг иш вақтидан кейинги кўриниши акс этган суратлар эълон қилинди.

    10.02.2020, 21:07   Изоҳ (0)   159666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ЙПХ инспекторларига 11 та янги автомобиль топширилди

    10.02.2020, 20:37

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар боғчаларига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича йўриқнома берди

    10.02.2020, 20:23

    Қашқадарёда на шаҳарга, на туманга кирадиган «аросат-маҳалла» бор. Йўллари лой, болалари телефон ёруғида дарс қилади

    10.02.2020, 19:54

    Ўзбекистонда 2020 йили ёш оилалар учун қуриладиган уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилмаслиги билдирилди

    10.02.2020, 19:39

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    10.02.2020, 18:24

    «Илҳом» театридан «Тошкентнинг умумий манзарасини бузиб турган» бинони бўшатиш сўралди. Театр учун бу «ўлимга тенг» илтимос

    10.02.2020, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.