• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар боғчаларига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича йўриқнома берди

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги мактабгача таълим муассасалари раҳбариятига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича эслатма берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазирлик томонидан қайд этилишича, болалар боғчалари маъмурияти тарбияланувчиларни коронавирус юқишидан асраш учун қуйидагиларни амалга ошириши керак:

    • Спиртли воситалар ёрдамида болалар қўлини дезинфекция қилиш учун зарур шарт-шароитларни мажбурий тартибда яратиш;
    • Болаларга қўлларни совун билан астойдил ва тез-тез ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, овқатланишдан олдин ҳамда ҳожатхонадан кейин қўлларни ювиш, дарс ва танаффус пайтида спиртли нам салфеткаларда қўлларни артиш зарурлиги ҳақида эслатиб туриш;
    • Болаларга юзларини қўл билан ушламасликни тавсия этиш;
    • Болалар йўталганида, бурун қоққанида ва аксирганида оғиз билан бурунга дастрўмол ёки салфеткани тутиш. Ундан кейин дастрўмол ёки салфеткани дарҳол ахлатга ташлаш ва қўлни ювиш;
    • Болаларга шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан мулоқот ёки яқин алоқа қилишдан чекинишни айтиш (бемор билан икки метргача масофада туриш);
    • Болаларда илк касаллик аломатлари кузатилганда, уйда қолиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилиш;
    • Боғча болаларидан бирортаси касалланса, дарҳол уни изоляция қилиш, касалланиш ҳақида ота-онасига хабар бериш ва тез тиббий ёрдам чақириш;
    • Болаларга доим оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқоблардан фойдаланишни ҳамда яшаш уйлари ва синф хоналарини тоза ҳаво билан шамоллатишни тавсия этиш.
    Овқат тайёрлаётганда болалар боғчасининг тегишли ходимлари қуйидаги эҳтиёт чораларига амал қилиши шарт:
    • Хом гўшт ва пиширилган маҳсулотлар учун алоҳида пичоқ ва чопиш тахталарини ишлатиш;
    • Пиширилган маҳсулотлар билан муомала қилишдан олдин хом маҳсулотларни, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш;
    • Гўшт маҳсулотларини овқатга ишлатиш шарти шуки, улар яхшилаб қайнатилган ёки қовурилган, яъни пухта пиширилган бўлиши керак;
    • Касал ҳайвон ёки касаллик оқибатида ўлган ҳайвон гўштини асло овқатга ишлатмаслик;
    • Келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб маҳсулотларнинг хом ёки чала қайнатилганларини истеъмол қилишдан тийилиш. Қўлнинг зарарланишига йўл қўймаслик учун хом гўшт, сут билан эҳтиёткор муомала қилиш лозим. Сутни яхшилаб қайнатиш.
    Вазирлик томонидан қайд этилишича, инфекциядан ҳимоя воситаси сифатида оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқобни қуйидаги ҳолларда тақиб юриш шарт:
    • Респиратор инфекция аломатлари кузатилса — йўтал, нафас олишда қийналиш;
    • Респиратор инфекция аломатларига эга беморга қаралаётган вақтда;
    • Соғлиқни сақлаш тизими ходими бўлиб, респиратор инфекция аломатларига эга беморларни бориб кўриш вақтида.
    Респиратор инфекция аломатларига эга бўлмаган барча ҳолатларда тиббий ниқобни тақиб юриш шарт эмас.

    Эслатиб ўтамиз, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 900 кишидан ошиб кетди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адан Гебрейесус коронавирусга қарши курашда ниқоблардан оқилона фойдаланишга чақирди. Ташкилот ҳимоя воситаларига талаб 100 баравар, унинг нархи эса 20 баравар ошишини тахмин қилмоқда.

    Аввалроқ Тошкентда тиббий ниқоблар дефицити кузатилаётгани ва Ўзбекистон бўйича нархи кескин ошгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонлик йигит эса 300 дан ортиқ тиббий ниқобларни Қирғизистондан ноқонуний олиб чиқишга уринган вақтда қўлга олинди.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида дорихоналарда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишини маълум қилиб, фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлардан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибига, лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилишни сўраган.

    10.02.2020, 20:23   Изоҳ (0)   36534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда на шаҳарга, на туманга кирадиган «аросат-маҳалла» бор. Йўллари лой, болалари телефон ёруғида дарс қилади

    10.02.2020, 19:54

    Ўзбекистонда 2020 йили ёш оилалар учун қуриладиган уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилмаслиги билдирилди

    10.02.2020, 19:39

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    10.02.2020, 18:24

    «Илҳом» театридан «Тошкентнинг умумий манзарасини бузиб турган» бинони бўшатиш сўралди. Театр учун бу «ўлимга тенг» илтимос

    10.02.2020, 18:10

    Қашқадарё ва Сурхондарёда бодом гуллади

    10.02.2020, 17:56

    Икки фарзандини уриб, жараённи видеога олган «тошбағир ота» Чустдан топилди. У ўзбекистонликлардан кечирим сўради

    10.02.2020, 17:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.