• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда на шаҳарга, на туманга кирадиган «аросат-маҳалла» бор. Йўллари лой, болалари телефон ёруғида дарс қилади

    Қарши шаҳрининг шундоққина биқинида яшовчи маҳалла аҳли электр токи кучланиши пастлиги, маҳалладаги қўлбола симёғочлар болалар ҳаётига хавф солиши ҳамда йўлнинг абгорлигидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган маҳалла аҳли 10 йилдирки на ҳоким, на прокурор, ИИБ бошлиғи-ю, солиқ раҳбари ҳам маҳалла тақдири билан қизиқмаганидан нолимоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Бир куни маҳаллада жанжал бўлиб қолди, Қарши шаҳар ИИБга қўнғироқ қилиб, профилактика инспекторини чақирсак, инспектор маҳалла бошига келиб, ‘Бу маҳалла шаҳар ҳудудига кирмайди’, дея қайтиб кетди. Қарши туман ИИБ профилактика инспектори ҳам мазкур маҳалла туман таркибига кирмайди, шунинг учун, бу муаммога биз аралашмаймиз, деб ишни эътиборсиз қолдирди. 10 йилдирки шундай аросатда яшаяпмиз, — дейди аҳоли вакилларидан бири Тўйчи Дўстқобилов. — Маҳалламиз ҳужжатда Қарши шаҳар ҳудудига кириши ёзилган. Аммо мутасаддилар бизнинг шаҳар ҳудудига киришимизни тан олишмайди. Шу сабаб ҳам маҳалламизга 4 та сектор раҳбаридан бирортаси келмаган».

    Фарид Муталлипов

    Фарид Муталлипов
    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳридан Шаҳрисабз туманига қараб юришда йўл устида жойлашган «Янги ҳилол» маҳалласи Беклар даҳасида яшовчи аҳоли 10 йилдан бери маҳаллада электр токи учун талабга жавоб берадиган устунлар қўйилмаганини айтади.

    Фото: «Дарё»

    «60 та хўжаликка мўлжалланган трансформатордан 180 дан ортиқ хонадон фойдаланамиз, электр токи кучланиши жуда паст, — дейди Фарид Муталлипов. — Қолаверса, йўл муаммоси ҳам бор. Қор ва ёмғирли кунларда юриб бўлмай қолади».

    Даврон Рўзиев

    Даврон Рўзиев
    Фото: «Дарё»

    «Трансформатор муаммоси ҳақида Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси масъулларига мурожаат қилдик, аммо ‘қилиб берамиз’дан нарига ўтишмаяпти, — дейди Даврон Рўзиев. — Маҳалламиздаги хонадонларга кириб келаётган электр симларини кўрсангиз, қўрқиб кетасиз. Шу даражада чалкаш ва қўрқинчли. Аммо масъуллар бунга эътибор ҳам бермаяпти».

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла аҳлининг таъкидлашича, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўтказган сайёр қабулда ушбу муаммо ҳақида айтмоқчи бўлганларни Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси масъуллари тўхтатиб, тез орада ҳал қилишини айтган. Бироқ қабулдан сўнг муаммога эътибор ҳам қаратилмаган.

    Фото: «Дарё»

    «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бошлиғига ҳам, ўринбосарига ҳам муаммомизни айтдик, маҳалла ичкарисига киришда электр сим учун таянч устун йўқлигини, аҳоли ўрнатиб қўйган ёғоч устунлар болалар ҳаёти учун хавфли эканлигини тушунтирдик. Шундай бўлса-да, муаммога эътибор йўқ», — дейди Бобоназар Муртазоев.

    Айтилишича, маҳаллада яшовчи мактаб ўқувчилари кечки пайт телефон ёруғида дарс тайёрлайди.

    Нигора Ҳакимова

    Нигора Ҳакимова
    Фото: «Дарё»

    «Электр токи пастлиги сабаб кечки пайт дарс тайёрлаётган болаларимизга телефон фонарини ёқиб тутиб турамиз, болаларимиз телефон ёруғида дарс тайёрлайди, — дейди Нигора Ҳакимова. — Чунки ‘свет’ ёруғи пастлиги сабаб дарс тайёрлаб бўлмайди».

    Фото: «Дарё»

    «Айни кунда маҳалламизнинг ички кўчаларидан юриб ҳам бўлмайди, боиси лой. Ҳатто машина ҳам киролмайди. Мактаб ўқувчилари дарсга бориш учун лойга ботади ва ўқитувчисидан гап эшитади. Йўлга шағал тўкувчилар эса ички йўллар қолиб, мансабдорлар яшайдиган уйлар ёнини текислайди, — дейди аҳоли вакиллари. — Маҳалламиз Қарши шаҳридаги ‘Отчопар’ маҳалласига киради дейилган. Ўтган йили ‘Отчопар’ маҳалласи ‘Обод маҳалла’ давлат дастури бўйича таъмирланди. Аммо бизга эътибор ҳам беришмади. Раисдан сабабини сўрасак, мен сизларга фақат маълумотнома бериш вазифасини бажараман, бу масалаларга жавобгар эмасман, дейди».

    Фото: «Дарё»

    Кузатувларимизга кўра, маҳалладаги аксарият ер участкалари чала қурилган ёки умуман қурилиш бошланмаган ҳолатда сотувга қўйилган.

    Фото: «Дарё»

    «2009—2010 йилларда ҳокимлик томонидан пала-партиш бериб юборилган ер участкалари қаровсиз ҳолатда ётибди. Ер эгалари бу ердан уй қурмайди, ерни сотиш мақсадида олган, — дейди Тўйчи Дўстқобилов. — Ҳар ўнта ер участкасидан тўққизтаси сотилади. Ер сотиб тадбиркорлик қилишяпти. Ҳолбуки, ушбу ҳудуддан ер сўраб ҳокимликка борган одамга ер йўқ деган жавоб берилади. Биз ер участкаси сотилишига қаршимасмиз, майли, сотишсин. Аммо кимдир келиб яшасин шу ерда. Аҳоли кўпайса, маҳалладаги шарт-шароит ҳам яхшиланарди».

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла аҳлининг таъкидлашича, маҳаллада 100 дан ортиқ сотиладиган ер участкаси мавжуд.

    Фото: «Дарё»

    «Ер керакмас бўлса, керакли одамга беришсин. Уй-жой қуриб яшайман деган муҳтожга беришсин, — дейди маҳалла аҳли. — Маҳалланинг эгаси йўқ-да, бу ердаги ҳолат ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. 10 йилдан бери сотилади деб ёзиб қўйилган ерларни захирага қайтариб, аукцион орқали муҳтож одамларга сотишсин».

    Тўйчи Дўстқобилов

    Тўйчи Дўстқобилов
    Фото: «Дарё»

    «55 ёшга кирдим, 10 йилдан бери шу аҳволда яшаяпмиз, — дейди Тўйчи Дўстқобилов. — Қачон маҳалламизга эгалари кўчиб келади-ю, маҳалламиз шароити яхшиланади деб ўтиб кетамизми, қачон бинойидек яшаймиз?»

    10.02.2020, 19:54   Изоҳ (0)   34951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йили ёш оилалар учун қуриладиган уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилмаслиги билдирилди

    10.02.2020, 19:39

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    10.02.2020, 18:24

    «Илҳом» театридан «Тошкентнинг умумий манзарасини бузиб турган» бинони бўшатиш сўралди. Театр учун бу «ўлимга тенг» илтимос

    10.02.2020, 18:10

    Қашқадарё ва Сурхондарёда бодом гуллади

    10.02.2020, 17:56

    Икки фарзандини уриб, жараённи видеога олган «тошбағир ота» Чустдан топилди. У ўзбекистонликлардан кечирим сўради

    10.02.2020, 17:44

    Андижон вилояти ҳокими ўринбосарига тегишли эканлиги айтилаётган беҳаё ёзишма скрини тарқалди. Ҳокимлик ва прокуратура баёнот берди

    10.02.2020, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди 

    Ўзбекистон | 6 июл, 20:37

    Япония Хитойни тийиб туриш учун Филиппинга ишлатилган ҳарбий кемаларини беради

    Дунё | 6 июл, 20:05

    Туркияда уч нафар мухолифатчи мер ҳибсга олинди

    Дунё | 6 июл, 20:00

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 млрд доллардан ошди

    Иқтисодиёт | 6 июл, 19:30

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.