Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида уйида қулфланиб қолган 3 ёшли бола қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 7 февраль куни соат 13:30 да Зарафшон шаҳар 1 кичик туманида яшовчи С.Б шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига телефон қилиб, уйида 3 ёшли ўғли қулфланиб қолгани, фарзандидан хавотирланаётганини билдирган.
Воқеа жойига соат 13:36 да етиб борган ёнғин-қутқарув ходимлари нарвон ёрдамида уйнинг 3-қаватида жойлашган хонадонга дераза орқали кирган ва бола онасига соғ-саломат топширилган.
Изоҳ (0)