Жорий йилнинг 6 январь куни Қўқонда эр-хотин ўз ётоқхонасида ўлдирилиб, фарзандининг оғзини скотчлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, қотилларнинг шахси аниқланган.
Жиноятчиларнинг шахсини аниқлаш учун уйга яқинроқ жойларга ўрнатилган видеокамераларда муҳрланган тасвирлардан фойдаланилган. Унда ўша қотиллик рўй берган куни хонадон атрофида нотаниш Matiz айланиб юргани акс этган. Тергов жараёнида эса қотиллар ана шу машина ичидаги 3 нафар шахс бўлиб чиқди. Уларнинг мақсади эса шу уйдан пул ўмариш бўлган.
Аниқланишича, қотиллик Ўзбекистон туманида яшовчи Matiz автомобилининг эгаси ва унинг Овчи ва Хонобод қишлоғида яшовчи икки дўсти билан амалга оширилган.
Ўғрилар хонадонга кирганида уй эгалари уйғониб кетган ва жиноятчилар уларни пичоқ билан ўлдирган.
Маълумотларга кўра, қотилликда гумонланаётган шахслар 2019 йилнинг март апрель ойларида шу хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борган. Улар ишлаб юрган кезларида уй эгасининг телефон орқали кимдир билан гаплашганини ва уйда катта миқдордаги пул борлигини эшитиб қолган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)