Туркманистонда 1 февралдан эътиборан давлат муассасалари ва корхоналарининг 40 ёшдан ошган эркак ходимларига сочларини қорага бўяш тақиқланган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Шу билан бирга, табиий соч рангига эга эркаклардан сочларининг рангини бироз оқартириш талаб қилинди.
Давлат ташкилотлари раҳбарлари буни президент Гурбангули Бердимуҳамедов сочларининг оқариши билан изоҳламоқда. Эндиликда Туркманистон президенти билан учрашишга фақат оқ сочли эркакларгагина рухсат берилади.
Давлат хизматчиларининг таъкидлашича, Бердимуҳамедов сочларини қора рангга бўяган пайтларида, улар ҳам сочларини қорага бўяш керак эди, аммо ҳозир бунинг аксини талаб қилишмоқда.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сочларини ўн йил давомида мунтазам бўяб турарди, аммо 2018 йилнинг ёзида президент Бердимуҳамедов одамлар орасида оқарган сочлари билан пайдо бўла бошлади. Шундан сўнг, Туркманистон расмийлари эркаклар учун сочларни бўяшга норасмий тақиқни жорий этди.
Изоҳ (0)