Хитойнинг мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган Ухань шаҳридан 84 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб қайтган самолёт Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. UzReport телеканали аэропортдан тўғридан тўғри репортажни эфирга узатди.
Қайд этилишича, самолётдаги йўловчилар тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган, уларнинг уст-боши ҳамда юкларини тўлиқ зарарсизлантирилган. Шундан сўнг уларни махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштириш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойдаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича дастлабки чартер рейс 4 февраль 17:20 да Пекин–Тошкент йўналиши бўйича 251 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб келган эди. Уларда коронавирус аниқланмагани айтилди.
Изоҳ (0)