• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Европада яшил энергетикага ўтиш одимлари: Германия тажрибаси

    Яшил энергетика – қазилма ёқилғи сарфисиз, атмосферага CО ва CО2 газлари чиқармайдиган ва натижада атроф-муҳит экологиясига зиён етказмаган ҳолда энергия таъминотини амалга оширилишини кўзда тутадиган концепциядир. Бунда истеъмол талабини имкон қадар қайта тикланувчи энергия манбалари – Қуёш ва шамол энергетикаси ҳамда бошқа муқобил энергия манбалари эвазига қондирилиши мақсад қилинган. Буни шунингдек «мусаффо энергия» ҳам дейилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мусаффо энергетика нуқтаи назаридан, ўтган 2019 йил жаҳон тарихида энг муваффақиятли йил бўлганини статистик маълумотлар тасдиқламоқда. Албатта, бу борадаги асосий ютуқлар Европа мамлакатлари томонидан қайд этилган. Хусусан, Дания мисолида ўтган йилги шамол ва Қуёш энергиясидан олинган электр энергияси миқдори, умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 50 фоизини ташкил қилди ва бунда илк бор муқобил энергия манбалари ишлаб чиқариши ҳажми анъанавий энергетика соҳалари ишлаб чиқариш ҳажмидан ошиб кетди. Буюк Британияда эса тарихда илк бор умумий истеъмол ҳажмининг 48,5 фоизи муқобил энергия манбалари эвазига қондирилди ва бу анъанавий энергетика тармоғи етказиб берган 43 фоиз кўрсаткичдан нақ 5,5 фоизга кўп бўлиб, бу тарихий марра сифатида эътироф этилган.

    Юқоридагилардан хулоса қилсак, демак, жаҳон иқтисодиёти аста-секинлик билан ўша яшил энергетика концепциясини амалга жорий қилиб бормоқда ва Европанинг энг қудратли иқтисодиётига эга мамлакатлардан бири – Германия ҳам бу борада байроқдор бўлишга интилмоқда.

    Германиянинг Фраунгофер номидаги Қуёш энергетикаси тизимлари институти (ISE) тақдим этган ҳисоботда таъкидланишича, 2019 йилда Германияда ҳам илк бор қазилма ёқилғи эвазига олинган энергия улушидан кўра мусаффо энергия улуши устунроқ бўлган. 2019 йилда муқобил энергия манбалари эвазига немислар ишлаб чиқарган энергия ҳажми умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 46 фоизни ташкил этди ва бу аввалги, 2018 йилги кўрсаткичдан 6 фоизга зиёда бўлди деганидир. Маълумот учун, 2019 йилда Германия энергетикаси умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг атиги 40 фоизини ёқилғи ёниши эвазига таъминлаган.

    Бунда Қуёш фотоэлектр тизимлари ҳосил қилган электр энергияси миқдори 46,5 Твт/соат бўлгани қайд этилмоқда. Бу борадаги йиллик ўсиш 1,7 фоизни ташкил қилган. Қуёш энергетикасининг энг максимал ишлаб чиқариш даражаси апрель ойига тўғри келган.

    Шамол энергетикаси тизими эса ўтган йили тармоққа 127 Твт/соат электр энергияси етказиб берган ва бу аввалги йилга нисбатан 15,7 фоизга кўп демакдир. Шамол энергетикаси Германияда 2019 йили кўмир ёқилиши эвазига олинадиган энергия ҳажмидан ҳам ва АЭСлар ишлаб чиқарган энергия ҳажмидан ҳам кўпроқ энергия етказиб берди.

    Атом энергетикаси эса аввалги ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартирмаган. Эслатиб ўтамиз, Германияда атом энергетикасидан босқичма-босқич воз кечиш дастури мавжуд бўлиб, 2022 йилда сўнгги атом реактори тўхтатилиши мақсад қилинган.

    Германияда муқобил энергетикага ўтилиши бу қадар жадал суръат касб этаётгани боиси сифатида ҳисоботда, ҳукумат энергия ишлаб чиқарувчиларда нисбатан қўллайдиган ва атмосферага ташланадиган ҳар бир тонна CО2 учун талаб қилинадиган сертификат нархининг борган сари кўтарилиб бораётгани билан изоҳланган. Натижада кўмир ва газ ёқиб электр энергияси оладиган генераторларда олинган ҳар киловатт энергия таннархи ўта қиммат бўлиб кетмоқда ва бу ўз-ўзидан улар учун ишлаб чиқариш ҳажмини камайишига олиб келяпти. Пировардида, биржада муқобил энергетика таклиф қилаётган нарх истеъмолчиларга кўпроқ маъқул кела бошлаган. Натижада энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг аксарияти эндиликда ўз фаолиятини айнан Қуёш ва шамол энергетикаси тармоғига ўзгартиришга ҳам бел боғлаган.

    Демак, етакчи мамлакатларда яшил энергетикага ўтиш аллақачон бошланган ва бу яқин ўн йилликда реал воқеликка айланиши тайин. 2020 йил эса бу борада туб бурилиш йили бўлиши кутилмоқда.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    04.02.2020, 15:12   Изоҳ (0)   60721
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар улкан иқлимий «бомба» топди

    31.01.2020, 10:26

    Қадимги Мисрда мумиёланган коҳин мурдаси гапиртирилди (видео)

    25.01.2020, 11:37

    Олимлар Тибетнинг қадимги муз намуналаридан фанга номаълум 28 та вирус топди

    24.01.2020, 09:47

    Динозаврлар қирилиб кетишининг жумбоғи ўз ечимини топди

    18.01.2020, 10:39

    Ер магнит қутбининг рекорд даражада силжигани қайд этилди

    20.12.2019, 20:35

    Тарихда биринчи марта ғайритабиий мавжудотларнинг тасвири топилди

    14.12.2019, 08:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.