Туркия Идлиб вилоятида 4 нафар аскари ўлдирилгани учун Сурия армиясидан ўч олади. Бу ҳақда мамлакат президентининг вакили Иброҳим Қалин Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.
Турк марраларининг ўққа тутилиши оқибатида камида 4 нафар аскар ҳалок бўлган, яна 9 нафари яраланган. Туркия мудофаа вазирлиги буни Серакиб аҳоли пункти яқинида Сурия армияси амалга оширган деб ҳисобламоқда.
Бунга жавобан турк ҳарбийлари қарши ўт очгани ва душман марраларини йўқ қилгани айтилмоқда.
Иброҳим Қалин қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган ва ҳодиса айбдорлари жазодан қочиб қутулмаслигига ишонтирган.
Изоҳ (0)