• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чорсу» меҳмонхонасини янгилаш лойиҳасига Хитой компанияси жалб қилиниши мумкин

    Хитойнинг Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., Ltd. компанияси Тошкент шаҳридаги «Чорсу» меҳмонхонасини қайта таъмирлаш ва янгилаш лойиҳасига жалб қилиниши мумкин. Мазкур лойиҳа Хитой компанияси ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Маълум қилинишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., Ltd. компанияси президенти Ми Эн Хуа билан учрашган.

    Қайд этилишича, компания раҳбариятини йирик логистика лойиҳасини амалга ошириш, савдо мажмуаси ва меҳмонхона қуриш масаласи қизиқтиради. Шундан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Жаҳонгир Ортиқхўжаев компания вакилларини пойтахтда амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар билан таништирди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Дастлаб, Чирчиқ дарёсининг шаҳардан оқиб ўтувчи қисмидаги манзилларни тартибга келтириш орқали бўшайдиган майдонда савдо мажмуаси, технопарк, яшил ҳудудлар ва турар жойлар қурилишига мўлжалланган лойиҳа юзасидан маълумот берилди. Яна бир лойиҳа Тошкентнинг Қозоғистон билан чегарасидаги майдонда бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, у логистика маркази, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни саралаш пункти қуришга йўналтирилган. Шунингдек, компания раҳбариятига Яккасарой туманида бунёд этилиши кўзда тутилаётган бизнес маркази лойиҳасида иштирок этиш, «Чорсу» меҳмонхонасини янгилаш каби қатор лойиҳалар юзасидан маълумот берилди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Ми Эн Хуа тақдим этилган лойиҳалар Хитой томонида катта қизиқиш уйғотгани ва улар бу таклифларни атрофлича ўрганиб, ҳамкорлик юзасидан ўз хулосаларини тақдим этишини маълум қилди.

    Маълумот учун, Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., Ltd. Хитой Халқ Республикасидаги энг йирик компаниялардан ҳисобланади. Мазкур компания йирик улгуржи савдо марказларига эга бўлиб, 26 та шўъба корхонани бирлаштиради ва уларда 3000 дан ортиқ ишчи хизмат қилади.

    Эслатиб ўтамиз, 12 йилдан буён вайрона аҳволда бўлган «Чорсу» меҳмонхонаси 2019 йили ишга туширилиши ҳақида ўтган йилнинг май ойида хабар берилганди. «Чорсу» меҳмонхонасини реконструкция қилиш ишлари билан туркиялик инвестор Аҳмет Демир шуғулланаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ Аҳмет Демир меҳмонхонани реконструкция қилиш ишлари суст кетишида Тошкент шаҳар ҳокимлигини айблаган, туркиялик ишбилармоннинг мазкур эътирозларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жавоб қайтарганди.

    Кейинчалик мазкур объект туркиялик инвестордан қайтариб олинди ва сотувга қўйилди, бироқ кўп вақт ўтмай меҳмонхона сотувдан қайтариб олинди. Шундан сўнг, меҳмонхона бошланғич 1 сўм қийматида қайта сотувга қўйилди. 2019 йилнинг декабрь ойида Туркиянинг Elite World Hotels компанияси «Чорсу» меҳмонхонаси биносида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил қилишга қизиқиш билдирди.

    03.02.2020, 21:42   Изоҳ (0)   20307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котибини қабул қилди

    03.02.2020, 21:26

    Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича чартер рейс Ухандан бепул, Пекиндан эса пулли амалга оширилади

    03.02.2020, 21:11

    Бизнес ва бошқарув олий мактаби Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши режалаштирилмоқда

    03.02.2020, 20:27

    Шуҳратбек Абдураҳмонов: Андижон қизларини бирортаси хафа қилса, жонини оламан

    03.02.2020, 20:11

    Ўзбекистонда 4 февраль куни ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади

    03.02.2020, 19:55

    АҚШ Афғонистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга 1 млн доллар ажратади

    03.02.2020, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.