• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котибини қабул қилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Майкл Ричард Помпеони қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда барқарор, тизимли тус олган ва ўзаро ишончга асосланган кўп қиррали Ўзбекистон—АҚШ муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

    2018 йил май ойида АҚШга амалга оширилган, мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб берган олий даражадаги тарихий ташриф чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўзаро алмашинувлар фаоллашгани алоҳида таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Конструктив, шу жумладан минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий, аграр, энергетик, таълим, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгаймоқда, дейилади хабарда.

    Кейинги бир неча йил давомида товар айирбошлаш ҳажми икки баробар кўпайди. АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Америка инвестицияларининг умумий ҳажми бир миллиард доллардан ошди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жорий ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда Вебстер университетининг филиали ўз ишини бошлади.

    АҚШ давлат котиби, ўз навбатида, кўрсатилган самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига дилдан миннатдорлик билдирди ҳамда Президент Дональд Трампнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    АҚШ томони Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.

    Майкл Помпео Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатда олиб борилаётган демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларнинг натижадорлигини юксак баҳолади.

    Давлат департаменти раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам асос яратаётганини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда минтақавий аҳамиятга молик масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат котиби Тошкентда Марказий Осиё ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилгани билан табриклади.

    Янги Ўзбекистон раҳбарининг сиёсати туфайли минтақада ишонч, шериклик ва яхши қўшничилик муҳитини шакллантиришда катта натижаларга эришилгани таъкидланди. Ўтган йил ноябрь ойида Тошкентда ўтган Марказий Осиё давлатлар раҳбарлари иккинчи маслаҳат учрашувининг самарали натижалари алоҳида қайд этилди.

    Иқтисодиёт соҳасида АҚШ етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтиришни ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ келишувларга эришилди.

    Майкл Помпео бугунги кунда Ўзбекистонда савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини бир неча ўн карра ошириш имконини берадиган бизнес ташаббуслари учун кенг имкониятлар мавжуд эканини таъкидлади.

    Бундан ташқари, АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнини жадаллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиши таъкидланди.

    Инсон салоҳиятини ривожлантириш, жумладан, фуқаролик жамияти ривожини қўллаб-қувватлаш, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий дастурларни амалга оширишда конструктив ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Афғонистонда тинчликни ўрнатиш, шунингдек, ушбу мамлакатни Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка жалб қилиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

    Майкл Помпео Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликка эришиш, Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашга доир аниқ инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

    Учрашув сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга икки томоннинг интилиши қатъий экани таъкидланди.

    03.02.2020, 21:26   Изоҳ (0)   22175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича чартер рейс Ухандан бепул, Пекиндан эса пулли амалга оширилади

    03.02.2020, 21:11

    Бизнес ва бошқарув олий мактаби Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши режалаштирилмоқда

    03.02.2020, 20:27

    Шуҳратбек Абдураҳмонов: Андижон қизларини бирортаси хафа қилса, жонини оламан

    03.02.2020, 20:11

    Ўзбекистонда 4 февраль куни ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади

    03.02.2020, 19:55

    АҚШ Афғонистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга 1 млн доллар ажратади

    03.02.2020, 19:24

    Қозоғистонда 37 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус -20 даража совуқда қолиб кетди (видео)

    03.02.2020, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.