Россиялик яккакурашчи Умар Нурмагомедов UFC билан шартнома имзолади. Бу ҳақда унинг амакиваччаси Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
«UFC’да ҳаётимнинг янги саҳифасини очяпман. Ёнимдаги барчага раҳмат айтаман. Сизларни уялтириб қўймайман», — дейди Умар.
24 ёшли Умар Нурмагомедов MMA’да 12 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. У сўнгги бор Тошкентда ўтган GFC 20 кечасида Брайан Гонсалесни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилганди. Жангдан сўнг Умар UFC’да дебют қилмоқчи эканини маълум қилганди.
Айрим хабарларга кўра, Умар Нурмагомедов 19 апрель куни бўлиб ўтадиган UFC 249 мусобақасида дебют қилиши мумкин. Шу куни Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ҳабибнинг яна бир амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов UFC’да дебют қилган ва кутилмаганда Давид Завадега ютқазиб қўйганди.
Изоҳ (0)