«Далянь Ифан» ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско «Атлетико»га қайтди. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Мадридликлар клуби 26 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олган.
Бельгиялик футболчи 2015 йилда «Монако»дан «матрасчилар» сафига ўтган ва «Атлетико»да 2018 йилга қадар тўп сурганди.
Карраско «Атлетико»да 124 ўйин ўтказиб, 23 та гол уришга эришган. 2018 йилнинг февралида эса Хитой клубига трансфер қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)