• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда ота-оналар томонидан ахлоқи ёмонлиги айтилган боғча мудираси суд қарорига кўра ишига қайтмоқда. Аҳоли эса бундан норози

    Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги боғча мудираси фаолияти ота-оналар томонидан салбий баҳоланди. Ахлоқи ёмонлиги сабабли бўшатилди ҳам. Суд эса мудирани ўз ишига қайта тиклади. Бундан норози бўлган мурожаатчилар «Дарё»га шикоят қилди.

    Фото: «Дарё»

    Мазкур мурожаат асосида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Пахтачи тумани «Мирзо Улуғбек» маҳалласида яшовчи фуқаролар ўз мурожаатида 40-мактабгача таълим ташкилотида 3 йилдан буён содир бўлаётган ҳолатларга ҳеч ким барҳам беролмаётганлигини, боғчада маънавий-ахлоқий ҳолат яхши эмаслигини айтиб, нолиди. Ота-оналарнинг таъкидлашича, боғча мудираси Д.Н.нинг номаъқул ишлари одамларга маълум бўлса-да, суд ҳукми билан ишга қайта тикланган.

    Болалар боғчасидаги ҳолат юзасидан ота-оналар номидан мурожаат қилган Ҳафиза Ҳасанова, Нигина Ҳасанова, муассасанинг ҳозирги мудираси Гулнора Давронова, тарбиячилар Фазилат Ҳасанова, Сарвара Бўтаева, Гулчеҳра Мамадиёрова ва бошқалар билан суҳбатлашдик.

    Фото: «Дарё»

    Ота-оналар ва тарбиячиларнинг айтишича, 2016 йилда 40-мактабгача таълим муассасасига мудира бўлиб ишга кирган Д.Н. боғчадаги санитар-гигиеник ҳолатга эътибор бермай, болаларга етарли даражада шарт-шароит яратмаган. Қолаверса, боғчада мудира ва тарбиячилар ўртасида тез-тез жанжаллар бўлиб турган.

    — Аввалига ҳеч нарсани сезмаганмиз. Кейин болаларимиз «Ая, боғча опаларимиз бир-бири билан жанжал қиляпти», деб айтди. Улар уруш қилиб, боламнинг устига йиқилиб ҳам тушган. Бир куни уйга келиб «Боғча опам мени хонага қамаб қўйди», деди. Келиб гапирсам, ҳеч нарса бўлмаганлигини айтди, — дейди Ҳафиза Ҳасанова. – Мен кетганимдан сўнг боламни ураркан. Ҳатто боламнинг юзида тарбиячининг қўл изи ҳам қолган. Боғчага келиб мудира ва тарбиячиси билан гаплашиб олмоқчи эдим. Келсам йўқ экан. Болаларимизни қоровулдан олиб кетган кунларимиз ҳам бўлган. Қачон келсак, тарбиячиси йўқ бўлади. Ҳар куни янги тарбиячи келади. Болаларим «Боғчага бормайман», деб йиғлайдиган бўлиб қолди.

    Ҳафиза Ҳасанова

    Ҳафиза Ҳасанова
    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчи ва боғча ишчи ходимларининг таъкидлашича, Д.Н. раҳбарлик қилган вақтда боғчанинг иккинчи қаватида жойлашган мудиранинг хонасида ҳар куни маишатбозлик бўлган.

    — Бу ерда кечки пайт бўлган ишларни гапиришга одам уялади, — дейди Ҳафиза Ҳасанова. — Норасида гўдаклар тарбияланадиган жойда бўлган ишларни миянгизга сиғдира олмайсиз. Д.Н. ишдан кетганидан сўнг барча ота-оналар хонани тозалашга ёрдам бердик. Ўшанда бу ердан чиққан нарсаларни кўрсангиз эди. Тўғриси, ўша хонадан чиққан нарсалар номини тилга олишга ҳам уяламан. Мана шу хонада мудира билган ишини қилган. Бир куни боғчага келиб, болалар олдида бемалол уятсиз сўзлар билан гаплашиб ўтирганини кўрдим.

    Ҳафиза Ҳасанованинг айтишича, фарзанди боғчадан оч қайтган кунлари кўп бўлган.

    — Болаларимиз оч қолиб кетган. Бир ҳафталаб ўрик еган кунлари ҳам бўлган, — дейди у. — Уйга келиб «Овқат беринг» деб сўрайди. Болаларга ҳатто сув ҳам бермаган.

    Фото: «Дарё»

    Ҳафиза Ҳасанованинг таъкидлашича, аслида ўша вақтда 40-мактабгача таълим ташкилотида бўлган ишларга масъул раҳбарлар эътибор бермаган. Боғчада содир бўлган ҳолатлар юзасидан Пахтачи туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Дилшод Сатторовнинг олдига ҳам борган. Аммо раҳбар ота-оналар билан гаплашмаган.

    — Дилшод Сатторов мени хонасига киргизмайди. Сабаби хонасида камера бор. У ердаги гаплар ёзилишидан қўрқади. Фақат «коридор»да гаплашади. Ҳолатни айтсам, «Кўчадаги ғийбатга ишониб менинг олдимга чопиб келманг», деб мен билан гаплашмайди, — дейди Ҳафиза Ҳасанова. – Ота-оналар боғчада бўлаётган ишлар юзасидан шикоят қилиб ҳокимиятга ҳам бордик. Дилшод Сатторов ҳокимиятда бизни қўрқитди. Қайси биримиз аризага қўл қўйган бўлсак, 2 миллион сўмдан жаримага, мудирани ишлашга қўймаётганимиз учун ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилишимизни айтди.

    Гулчеҳра Мамадиёрова

    Гулчеҳра Мамадиёрова
    Фото: «Дарё»

    Тарбиячи Гулчеҳра Мамадиёрованинг маълум қилишича, 40-МТТ ишчилари ойлик олмай раҳбарининг машина олишига ёрдам берган.

    — Мазкур боғчага 2017 йил ишга кирганман. Боғча очилган вақтда 4 киши ишлардик. Тўғриси, боғча мудирасининг хонасида бўлган ишлардан аввалига бизлар бехабар бўлганмиз. Сабаби мудира бизларга текширув келганини айтиб, хонамиздан ташқарига чиқмаслигимизни буюрган. Биз эса ҳақиқатан ҳам текширув деб ўйлаганмиз, — дейди Гулчеҳра Мамадиёрова. – Мудира келган текширувчи билан хонасига кириб оларди. Кулги овози эшитиларди. «Комиссия»нинг келиши «обед»дан бошланарди. Иссиқ бўлгани учун бизлар ҳам хонадан чиқмай болаларга қараб ўтирардик. Мудира «Комиссия» билан камомадимизни ёпишимиз керак», дерди. Текшириш келди, чиқма, деса қўрқиб чиқмай ўтираверганмиз. Кейинчалик, уларнинг келиши одатий ҳолга айланди.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, аввалига тушликдан кун ботгунча ўтирадиган «комиссия» кейинчалик кетмай, тунда ҳам қоладиган одат чиқарган. Ҳатто ўша вақтда мазкур боғчада қоровул бўлиб ишлаган Ҳаким Авезов мудира ва «комиссия»нинг тунда боғчага кирганини видеога ҳам олган.

    — Биз келган «комиссия» нима иш қилишини кейин билдик. Ўша «комиссия» Ҳаким Авезов туширган видеони олиш учун менинг уйимга бориб, видеоларни беришим учун менга бир миллион сўм пул таклиф қилди, — дейди Гулчеҳра Мамадиёрова.

    Ҳолат юзасидан 40-МТТда мудира бўлиб ишлаган Д.Н. ва унинг онаси билан ҳам суҳбатлашдик.

    Д.Н. ва унинг онаси

    Д.Н. ва унинг онаси
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Д.Н.нинг турмуш ўртоғи жорий йилнинг 3 январь куни поезд уриб кетиши натижасида вафот этган.

    — Буларнинг ҳаммаси қизимга тармашиб ётибди. Нима гуноҳи бор қизимнинг? Қўлида асослари борми? Мен ҳокимга бордим, менга ҳолатни ўрганиш учун одамлар беришини сўрадим. Бу ерда иш жойи устида талаш бўляпти. Улар яхши одамлар эмас. Мен ҳам ёзаман, нима учун асоссиз ёзади? Керак бўлса, Президентгача бораман, — дейди Д.Н.нинг онаси.

    Д.Н.нинг таъкидлашича, ота-оналарнинг келтирган важлари ҳеч қандай асосга эга эмас. Қолаверса, Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳам уни огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборган.

    — Мен шундай номақбул иш қилган бўлсам, ўша куни ариза ёзаман, — дейди Д.Н. — Боғчага келмасимдан аввал ҳам машинам бўлган. 2018 йилнинг август ойларида 3 ҳафталик ҳомилам бор эди. Мана шу ёзув-чизув бошланганидан сўнг ҳомилам нобуд бўлган. Ўтган йили 20 ёки 22 октябрь куни шу воқеа содир бўлди. Ўзи «дўхтир»им ҳомила тушиш хавфи борлигини, дам олишим кераклигини айтганди. Поликлиникада ҳомиладорлик бўйича ҳужжатларим бор. Ҳомиладор бўлмаган тақдиримда ҳам мени нотўғри бўшатган. Мени огоҳлантирмай, ўзларича далолотнома қилиб бўшатиб юборди. Нега ҳеч бўлмаса почта орқали огоҳлантириш юбормаган? Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-банди билан ишдан бўшатган, деяпти. Агар бир йил давомида ўша қонунни бузиб келганимда менга ҳеч бўлмаса ҳайфсан бериши ёки огоҳлантириши керак эди. Одамларда 30 миллионлаб, 100 миллионлаб камомад чиқяпти. Менда умуман камомад чиқмаган. Улар туҳмат қилгани учун бирор чора кўриш керак.

    Журналистик суриштирув давомида, Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Юсуф Дўсанов билан суҳбатлашдик. Бош шифокор ўринбосаридан Д.Н.нинг ҳомиладорлиги қайд этилган ҳужжатларни кўрсатишини сўрадик. Масъул Д.Н.га тегишли ҳужжатлар архивда бўлганлиги, уни топиш учун анча вақт кетишини айтиб, айни пайтда кўрсатолмаслигини билдирди.

    Боғча мудирасини 2018 йил 31 июль куни УТТ текширувидан ўтказиб, 3 ҳафталик ҳомиласи борлиги ҳақида маълумотнома тақдим этган шифокор Илёс Бобокалоновнинг айтишича, Д.Н. текширувга йўлланмасиз келганлиги учун уни текширувдан ўтказилганлигини рўйхатга олмаган.

    Фото: «Дарё»

    Эътиборли жиҳати, 2018 йилнинг 31 июль куни берилган УТТ хулосасидан бир ҳафта ўтиб, аниқроғи, 2018 йилнинг 7 август куни Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғруқхона мутахассислари томонидан тақдим этилган ўрганиш хулосасида Д.Н. ҳомиладор эмаслиги қайд этилган. Аммо орадан бир ой ўтиб, Д.Н. фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига ўзининг 11 ҳафталик ҳомиласи борлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этган. Маълумотнома 2018 йил 24 сентябрь куни берилган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2019 йил ноябрь ойидаги ажрими асосида Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2018 йилнинг 31 июлдаги буйруғи бекор қилинган ҳамда вазифасидан озод қилинган Д.Н. ўз ишига қайта тикланган. Аммо ота-оналар норозилиги сабаб иш бошлай олмаган.

    Суднинг таъкидлашича, Самарқанд вилоят перинатал маркази директори вазифасини бажарувчи Санжар Суяров судга Д.Н.нинг 11 ҳафталик ҳомиласи борлигини айтиб, маълумотнома берган.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган Санжар Суяров эса мазкур гапни рад этди.

    Фото: «Дарё»

    — Вилоят перинатал марказида Д.Н.нинг ҳомиладорлигини тасдиқловчи текширув натижалари мавжуд эмас. Унинг ҳомиладорлиги марказнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилмаган. УТТ текширувидан ўтмаган. Анализлар топширгани, врач акушер-гнеколог кўригидан ўтганлиги тўғрисида тиббий ҳужжатларда қайд этилмаган. Менинг имзом билан судга берилган 2018 йил 24 сентябрдаги 243-сонли маълумотнома қалбакилаштирилган. Менинг бу хатдан хабарим йўқ, — дейди Санжар Суяров.

    Пахтачи тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Қувонова томонидан имзоланган 2017 йилнинг 24 августдаги хатда 40-МТТда энага вазифасида ишловчи Н.Абдуалимова, ҳамшира Д.Мамадиёрова ҳамда Л.Абдураҳмонова боғча биносида ниҳоятда қўпол, маънан ва ахлоқан бузуқ даражада гаплашгани суҳбати ёзилган ёзувни эшитганлигини билдирган. Ва туман ҳокимлиги мутахассислари, МТБ вакиллари томонидан ўрганиш жараёнида 40-МТМда умуман таълим-тарбия ишлари йўқлиги, боғча мудираси ва ишчи ходимларнинг тарбиясизлиги боис ишига нолойиқ деб топилганлиги қайд этилган. МТТда тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари билан ўтказилган суҳбат ҳамда ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, уларни қонунда белгиланган тартибда ишдан четлатишни маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Пахтачи туман прокуратурасининг 2018 йил 7 июлдаги тақдимномасида қайд этилишича, туман санитария-эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда тумандаги 40-сонли мактабгача таълим ташкилотини ўрганиш жараёнида ўйинчоқларнинг 80 фоизи пластмассадан тайёрланган сифатсиз ўйинчоқлар эканлиги, уларнинг аксарияти яроқсиз бўлиб қолганлиги қайд этилган. Ўйинчоқлар ювиш учун лаганчалар ташкил қилинмаганлиги боис айримлари ушлаб бўлмайдиган даражада расво бўлиб кетганлиги аниқланган. Ачинарлиси 2-3 йилдан буён гуруҳлар кесимида тарбияланувчилар рўйхати шакллантирилмаганлиги қайд этилган. Гуруҳлардаги ёзги айвончалар антисанитария аҳволда ва таъмирталаб бўлиб қолган. Ёзги соғломлаштириш бўйича бирор-бир чора-тадбир белгиланмаган. Ошхонада идиш товоқларга белгилар умуман йўқ. Зарарсизлантирувчи воситалардан умуман тўғри фойдаланилмаган. Муассасада ванна бор, лекин жўмраклари ечиб қўйилган. Сут маҳсулотлари учун махсус сирли идишлар ажратилмаган. Текшириш куни кунлик меню ёзилмаган. Хўжалик мудири сабабсиз иш жойида бўлмаган. Ҳожатхона антисанитария аҳволда бўлиб, қўл ювиш учун жўмракли «раковина»лар ташкил қилинмаган.

    Муассасанинг қуввати 120 ўринли бўлиб бор йўғи 48 нафар тарбияланувчи мавжуд бўлган. Муассасага 15 га яқин ходим фаолият кўрсатса-да, текшириш куни 3 нафар тарбиячи 2 нафар энага иш жойида бўлган. Ҳамшира, ошпазлар иш жойида йўқлиги аниқланган. Д.Н. муассасани ўз ҳолига қўйиб қўйиши оқибатида ҳеч қайси тарбиячи йиллик иш режасини меъёрий ҳужжатларини тақдим қилолмаган. Тарбиячилар «Болажон» давлат дастури ва давлат талаблари ҳақида умуман тушунчага эга эмаслиги аниқланган.

    Фото: «Дарё»

    Д.Н. 2 йил 3 ойдан буён мудира лавозимида ишлаб келган бўлса-да, унинг иш ҳужжатлари ўрганилганда бирорта ҳам ҳужжат кўрсатолмаган. У ўз лавозим вазифаларини етарли даражада бажармаганлиги ҳамда юқори ташкилотлар томонидан берилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги, маъсулиятсизлиги сабабли боғча шу аҳволга келиб қолганлиги аниқланган.

    Шунингдек, ўрганиш жараёнида ортиқча иш ҳақи ва мукофот пуллари тўланганлиги, озиқ-овқат маҳсулотларидан камомадлар чиққанлиги қайд этилган.

    01.02.2020, 18:09   Изоҳ (0)   44343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус комиссия хулосаси эълон қилинди

    01.02.2020, 17:44

    Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги айрим кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти вақтинча узилади

    01.02.2020, 16:56

    «Ўзатом» бош директори «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    01.02.2020, 16:35

    Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Геология қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

    01.02.2020, 16:14

    Қашқадарё ИИБ фарзандлари олдида калтакланган аёлнинг видеомурожаатига муносабат билдирди

    01.02.2020, 15:11

    Қозоғистонда 42 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус қорда қолиб кетди

    01.02.2020, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BENKAM Германиядаги халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг саноат ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда


    Uzbekistan Airways Тошкент ва Намангандан Екатеринбургга тўғридан тўғри авиақатновларни таклиф этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзсаноатқурилишбанк ESG Business журналининг нуфузли мукофотларига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Xon Saroy қурилиш компанияси навбатдаги лойиҳасини ўз эгаларига топширди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Ўзбекистон Афғонистонда газ қазиб олиш учун 1 млрд доллар сармоя киритади. Мақсад “Толибон”ни тинчлантиришми ёки ...

    10.10.2024, 21:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.