Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан бир қатор тайинловлар амалда оширилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Жумладан, Абдулазиз Аққулов Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача мазкур қўмита раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Президент қарори билан Сардор Қориев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шунингдек, давлат раҳбари қарори билан Нодир Мухутдинов Геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг нефть ва газ геология-қидирув ишларини ўтказиш масалаларини мувофиқлаштирувчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)