Huawei Google сервисларига қайтиш ниятида эмас. Бу ҳақда компания минтақавий менежери Фред Ванфэй маълум қилди, дея хабар беради Der Standart.
Ванфэйга кўра, АҚШ ҳатто компаниядан чекловларни олиб ташлаган тақдирда ҳам Huawei смартфонлар учун сервислар танлашда мустақил ёндашишга ҳаракат қилади.
Бу янги сиёсий келишмовчилик юзага келган тақдирда компания тобе ҳолатда бўлиб қолмаслик истаги билан изоҳланган.
Der Standart нашрига кўра, мазкур ҳолат Huawei ўз гаджетларида Google Play, YouTube, Gmail ва Google’нинг бошқа сервисларидан буткул воз кечиши мумкинлигини англатади.
Изоҳ (0)