Time журнали ўн йилликнинг энг муҳим гаджетлари рўйхатини тақдим этди.
Рўйхатнинг бошидан Apple компанияси томонидан 2010 йили оммага тақдим этилган iPad ўрин олди. Планшет шахсий компьютерлар тушунчасининг «маданий силжишига» олиб келган ва кейинги ўн йилликдаги қурилмаларга «ўзига хослик» тақдим этган.
Ундан кейинги ўриндан «автомобиль саноатининг ривожлантириш траекториясини» ўзгартириб юборган ва «электромобиллар чиройли бўла олмайди» деган тушунчани йўққа чиқарган Tesla Модель S (2012 йил) эгаллади.
Рўйхатнинг учинчи поғонасида 2012 йили мактаб ўқувчиларини дастурлашга ўргатиш учун яратилган бир платали Respberry Pi компьютери ўрин олди. Кейинчалик ушбу компьютер ўйин консоллари ва бошқа кўплаб гаджетларнинг асосий метеостанциясига айланиб кетди.
Шунингдек, Time рўйхатидан Apple Watch, Amazon Echo ақлли колонкаси, Nintendo Switch ўйин консоли, Хbok контроллери ўрин олган.
Изоҳ (0)