Samsung компанияси флагман смартфонларининг янги версияларини — Galaxy S10 Lite ва Galaxy Note10 Lite’ни тақдим этди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Мазкур қурилмалар 2020 йилнинг январидан бошлаб Россияда сотувга чиқади.
Galaxy S10 Lite кенг қамровли камера, шунингдек, ўта юқори ўлчамли ва макро-объективлар билан жиҳозланган. Тасвирнинг оптик барқарорлашувини Super Steady OIS номли янги тизим таъминлайди. Galaxy Note10 Lite қурилмаси эса S Pen электрон перога эга. Унинг ёрдамида фойдаланувчи қайдларни амалга ошириши ва уни чоп этиладиган матнга айлантириши мумкин.
Иккала қурилма ҳам 6,7 дюймли Infinity-О иммерсив экран билан жиҳозланган, аккумулятор сиғими 4500 мА/соат. Шунингдек, экотизим дастурлари ва Samsung’нинг Bixby, Pay вa Health сервислари ўрнатилган. Galaxy S10 Lite 725 доллардан, Note10 Lite эса 645 доллардан сотувга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)