Samsung компанияси навбатдаги Унпаcкед тақдимоти 2020 йилнинг 11 февралида бўлиб ўтишини расман эълон қилди. Унда Galaxy қаторидан ўрин оладиган янги смартфонлар намойиш этилади, деб ёзмоқда «Vc.ru».
Қайд этилишича, тақдимотда квадрат шаклдаги камерали Galaxy S11 флагмани (Galaxy S20) ва букилувчи дисплейли Galaxy Fold 2 смартфони намойиш қилиши кутилмоқда.
Тақдимот АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳрида соат 11:00 да бошланади, Тошкент вақти билан эса бу 12 февралга ўтар кечасига тўғри келади.
Изоҳ (0)