Spot робот-ити муҳандис, махсус эффектлар бўйича мутахассис ва «Афсоналар бузғунчи» кўрсатуви бошловчиси Адам Сэвиж томонидан бир йил давомида тажрибадан ўтказилади. Аввалроқ муҳандис англиялик ихтирочи Ричард Браунинг билан Темир одам костюмининг ишчи талқинини ясаган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Маълум қилинишича, Сэвиж Spot робот-итининг ривожланиши учун масъул бўлади. Бир йил давомида муҳандис робот учун дастур ёзиши ва очиқ майдонлардаги синовларини ўтказиши керак бўлади.
Сэвиж биринчи тажриба учун робот итни тўсиқлар майдонига қўйди ва тошли тепаликка чиқишга мажбур қилди. Тажриба охирида эса улар сайр қилди.
Аввал SpotMini деб аталган робот устида кўплаб тажрибалар амалга оширилган. Унинг механик оёқлари остида банан пўчоқлари ташлаб кўрилган, у Жастин Тимберлейк қўшиғига рақсга тушган. Кунларнинг бирида Spot робот-ити саҳнадан йиқилиб кетган, ҳеч ким унинг туришига ёрдам бермаган. Фақат дунёнинг энг бой одами Жефф Безос у билан яхши муносабатда бўлган.
Изоҳ (0)