Ekaggrat тахаллусли муҳандис Sequino номли соат яратди. Соат вақтни рангини ўзгартирувчи ялтироқ қоғозда кўрсатади. Қурилмани яратиш учун муҳандисни қизига тегишли кўйлак илҳомлантирган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Муҳандис соатни қувур бўлаги, ялтироқ қоғозли мато қисми ва Arduino платасидан йиғган. Плата ялтироқ қоғозга вақтни чизувчи механизмни бошқаради.
Бундай соатларда вақтни кўрсатиш учун тахминан икки дақиқа кетади. Бу жуда узоқ жараён бўлса ҳам ялтироқ қоғозларга вақтни чизиш жараёни мароқли кўринади.
Изоҳ (0)