Бортида 6 минг йўловчиси бўлган Costa Smeralda круиз лайнери эҳтимолий коронавирус таҳдиди сабабли Рим яқинидаги Чивитавеккя портида тўхтатиб, ёпиб қўйилган эди. Шифокорлар икки хитойлик сайёҳда коронавирус касаллиги аломатларини аниқламади, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Макаолик 54 ёшли сайёҳ аёлда ўткир респиратор касаллик аломатлари кузатилгани учун лайнердаги 6 минг сайёҳга ҳам соҳилга тушиш тақиқланган эди.
Текширувлар аёл ва унинг ҳамроҳи янги турдаги вирус билан касалланмаганини кўрсатди.
Кеманинг бошқа йўловчилари соҳилга тушишга рухсат берилмаётганидан норози бўлиб, ўзларини изоляция қилингандек ҳис этаётганини айтган.
Изоҳ (0)