Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг қолдирилган 18-тури доирасида 29 январь, чоршанба куни Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» сафарда «Вест Ҳэм»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида «қизиллар» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мезбонлар дарвозасига пенальтидан гол урган бўлса, 52-дақиқага келиб Алекс Окслейд-Чемберлен ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа «Ливерпуль» меҳмонда кечган баҳсда «Вест Ҳэм»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Мерсисайд клуби очколари сонини 70 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида яққол етакчилик қилмоқда. «Вест Ҳэм» 23 очко билан 17-ўринда бормоқда.
АПЛ
Қолдирилган 18-тур баҳси
29 январь, чоршанба
«Вест Ҳэм»—«Ливерпуль» 0:2
Голлар: 0:1 — 35, пенальти Салоҳ, 0:2 — 52 Окслейд-Чемберлен«Вест Ҳэм»: Фабианьски, Крессуэлл, Огбонна, Масуаку, Диоп, Райс, Нобл, Снодграсс, Лансини (Форнальс, 69), Аллер, Нгакиа
«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, Гомес, Александер-Арнольд (Кейта, 77), ван Дейк, Ҳендерсон, Окслейд-Чемберлен (Жонс, 85), Вейналдум, Салоҳ, Ориги (Фабиньо, 69), Фирмино
Огоҳлантиришлар: Диоп (34), Нобл (43)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)