Бразилиянинг «Фламенго» клуби ҳимоячиси Пабло Мари фаолиятини «Арсенал»да давом эттиради. Бу ҳақда лондонликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, «Арсенал» испаниялик футболчини мавсум охиригача ижарага олган. Шартномага кўра, «канонирлар» ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мари марказий ҳимоя чизиғида тўп суради. 2019 йилнинг ёзида «Фламенго» сафига келган 26 ёшли футболчи жамоа билан Бразилия чемпионати ва Либертадорес Кубогида ғолиб чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)