«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда ESPN.
Манкунианликлар 31 ёшли хорватиялик футболчи трансфери борасида сўров юборган. Каталон клуби Ракитични 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Айни пайтда томонлар келишувга эришишга яқин турибди. Бироқ Ракитич оиласини Испаниядан олиб кетишни истамаяпти. Шунингдек, мазкур трансферга «Манчестер Юнайтед»нинг «Спортинг» билан Бруну Фернандеш борасида келишувга эришгани халал бериши мумкин.
Ракитичнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Иван Ла Лига жорий мавсумида 15 та ўйин ўтказиб, иккита самарали узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)