Конгресс вакиллар палатасининг қуролли кучлар масалалари қўмитасидаги йиғилишда иштирок этган АҚШ мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жон Руд Шимолий Корея янги ракеталарни синовдан ўтказиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Шимолий Кореянинг янги ракета синовлари ёки бошқа ҳаракатларини кўришимиз мумкин, аммо бу босқичда ушбу ҳаракатлар жуда спекулятив», — дейди Руд.
Руд, шунингдек, Вашингтон КХДР нима сабабдан «Рождество сюрпризи» бўйича ваъдасини бажармаганини билмаслигини маълум қилди.
«Биз улар нима қилаётганини эътибор билан кузатмоқдамиз. Бироқ Шимолий Корея декабрда режалаштирган провокацион ҳаракатларини нима сабабдан қилмаганини билмаймиз», — дейди Руд.
Руднинг сўзларига кўра, КХДР янги ракета синовларини ўтказадиган бўлса, АҚШ ушбу давлатнинг ҳаракатларини провокацион деб баҳолайди.
«Бизнинг уларга мурожаатимизнинг мазмуни шундан иборатки, давлат департаментининг Шимолий Кореяни музокаралар ўтказишга чорлаётганини инобатга олган ҳолда биз уларнинг ҳаракатига провокацион деб баҳо берамиз. Фикримизча, музокаралар конструктив ва самарали бўларди», — дейди Руд.
Изоҳ (0)