Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифокорларга иш вақтида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланди, деб хабар берди «Хроника Туркменистана».
Ўрнатилган тартибга кўра, шифохона ходимлари телефонларини уйларида қолдириши ёки иш вақтида бош шифокорга топшириши керак.
Нима сабабдан бундай тақиқ қўйилганига ойдинлик киритилмаган.
Нашрда тахмин қилинишича, ушбу тақиқ мамлакат ҳукумати томонидан аҳолининг интернетга кириши ва янгиликлардан хабардор бўлишини назорат қилиш ва чеклашни кучайтириш фонида амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Туркманистонда мактаб ўқувчиларига мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланган эди. Шунингдек, ўқитувчилар ҳам телефонини дарс вақтида ўчириб ёки овозсиз режимга қўйиши керак.
Изоҳ (0)